Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
37
Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни топширади:
Техника эгаси ва унинг вакилининг (Регламентга
5 ва 5-а-иловалардаги намуна)
сўровнома;
техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
техникани вақтинчалик рўйхатга олишга асос бўлувчи ҳужжат;
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ йиғимларни тўланганлиги ҳақидаги
маълумот (Инспекция ходими онлайн вақт режимида кўради ёки идоралараро интеграциялашув
платформаси орқали электрон шаклда сўраб олади).
19. Техника эгаси ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар
киради:
а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — идентификация ID карта (фуқаролик
паспорти) («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали
электрон тарзда олинади);
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида
гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг
рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги
маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги
томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур
фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);
чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички
ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисидаги белгиси
қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон
Республикасида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини
тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи
ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;
б) жисмоний шахснинг вакили учун:
нотариус томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг вакили ваколатларини
тасдиқловчи ишончнома ёки жисмоний шахс қонуний вакили ваколатларини тасдиқловчи
ҳужжат;
вакил шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг 
«а» кичик бандида 
кўрсатилган
ҳужжатлар);
в) юридик шахслар учун:
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси
(«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда
олинади);
юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан
тасдиқланган (муҳри мавжуд бўлган тақдирда) юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling