Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
39
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини
ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
11,75 фоизи – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш
жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини
молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
20 фоизи – Республика бюджетига;
қолган маблағлар – Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
в) Инспекцияга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи – Республика бюджетига;
80 фоизи - Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
26. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимнинг амалга оширилмаганлиги хизматларни
кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда Инспекция томонидан техникани вақтинчалик рўйхатга
қўйиш рад этилади:
а) мазкур Регламентда белгиланган тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда ёки йиғим
тўланмаганда;
б) техника конструкциясига киритилган ўзгартиришлар техник тартибга солиш соҳасидаги
норматив ҳужжатлар талабларига, техника хавфсизлигини таъминлаш нормаларга жавоб
бермайдиган бўлса;
в) техник регламентга мос бўлмаган эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрланган ва
йиғилган бўлса;
г) техникага ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш,
сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг
сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб
ўтилган маълумотларга техника ва рақам агрегатларининг номувофиқлиги аниқланганда;
д) техниканинг рақамланган агрегати қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган
ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
Мазкур банднинг
«г»
ва  
«д» кичик бандларида
кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда
Инспекция томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади.
27. Эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаган техникалар вақтинчалик рўйхатга
олинмайди.
Эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаган техникалар ҳамда шу муносабат билан
Инспекция томонидан вақтинчалик рўйхатга олинган техникалар эгалик хуқуқини белгилаш
тўғрисидаги суд қарорларига асосан доимий рўйхатга олинади.
Техникалар эгалик хуқуқини белгилаш тўғрисида суд қарори қабул қилингунига қадар
белгиланган тартибда мажбурий йиллик техник кўрикка тақдим этиб борилиши шарт.
Вақтинчалик рўйхатга олинган техникаларнинг ҳужжатлари бўйича шубҳа бўлганда ёки
низо келиб чиққанда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан тақдим қилинган



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling