project.gov.uz
22.10.2022
43
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-
қурилиш техникаларини вақтинчалик
рўйхатдан ўтказиш бўйича
давлат
хизматларини кўрсатишнинг
маъмурий
регламентига
1-илова
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга
бериладиган вақтинчалик техник паспортнинг
НАМУНАСИ
Вақтинчалик техник паспортнинг
ТАСНИФИ
Техника вақтинчалик рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «VAQTINCHALIK
TEXNIK PASPORT» халқаро стандартлар тавсиялари асосида 54х86 мм ўлчамда пластикдан
тайёрланади. Техника вақтинчалик рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «VAQTINCHALIK
TEXNIK PASPORT»
нинг ранги — очиқ сариқ пушти. Лотин ёзувидаги
давлат тилидан
фойдаланилади. Серияли рақам — тўрт ҳарфли (UZ-VTP), номери — олтита рақамли.
Техника вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «VAQTINCHALIK
TEXNIK
PASPORT»
да жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс
учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита
алоқасиз ахборот айирбошлаш имконини берувчи электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.
Техника вақтинчалик рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «VAQTINCHALIK
TEXNIK PASPORT»
нинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
микроматн — «VAQTINCHALIK
TEXNIK PASPORT» «Временный
технический
паспорт»,
«Тemporary technical passport», ўлчами — максимум 30 микрон;
ультрабинафша қоплама;
«UZ» ёзуви, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40 — 70 мкм қалинликдаги тўлқинли
чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
гувоҳнома пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.