Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Якунловчи қоидалар
project.gov.uz
22.10.2022 41 35. Техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда техниканинг орқа қисмига жойлаштириш учун мазкур Регламентга 3-иловадаги намунада тайёрланган битта ДРБ берилади. ДРБ ундаги рақамларнинг ўсиб бориш тартибига мувофиқ равишда берилади: юридик шахсларга — I ва III типли ДРБ; жисмоний шахсларга — II ва IV типли ДРБ. 36. Техника эгаси берилган ДРБ дан мақсадли фойдаланиши шарт. 37. Техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун, шунингдек техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида пластик шаклдаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ҳамда Давлат рақам белгиси учун мазкур Регламентга 6-иловага мувофиқ миқдорда йиғим ундирилади. 38. Вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамаларига техник паспорт берилади; техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналарга, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналарига, кичик механизация мосламаларига вақтинчалик техник гувоҳнома берилади. 3-боб. Якунловчи қоидалар 39. Инспекцияда вақтинчалик рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатлар беш йил, техникаларни вақтинчалик рўйхатга олиш китоби Инспекцияда йигирма беш йил сақланади ва ушбу муддат ўтгандан кейин белгиланган тартибда давлат архивига топширилади. 40. Инспекцияга ҳужжатлар тақдим қилинганда ёки электрон мурожаат қилинганда ҳужжатлар, уларни ўрганиш ёки техник кўрик жараёнларида асли билан таққосланиши шарт. 41. Инспекция, Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва техникалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди. 42. Инспекция, Марказ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради. 43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инспекциянинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling