Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
“Психик тараққиѐт ва таълим” бўйича таркатма материаллар
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
“Психик тараққиѐт ва таълим” бўйича таркатма материаллар
. Ёш даврлар психологияси қуйидаги тамойилларга риоя қилади: 1. Психика юксак даражада ташкил топган материянинг хусусияти ва ѐки миянинг маҳсулидир. Одатда психика ташқи дунѐнинг сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келиб, сезги, идрок, тассавур, хотира тафаккур, нутк хаѐл каби билиш жараѐнларида , шунингдек шахснинг хусусиятлари ва холатларида диққати хис-туйғуси ва характер хислатларида, қизикиши ва эҳтиѐжларида ўз ифодасини топади. 2. Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ѐтади. Ташқи дунѐдан кириб келадиган қўзғатувчиларга ички ѐки ташқи биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. Бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ходисаларнинг физиологик асослари хисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида хосил бўлади. Бош мия пўстлоғида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари И.П.Павловнинг нерв жараѐнларининг иррадиацияси, концентрацияси ҳамда ўзаро индукцияси қонунлари замирида руй беради. Бу қонунлар турли йўсинда муваққат боғланишлар, ассоциациялар қандай юз бераѐтганини, қандай шарт-шароитда тормозланиш ва қўзгалиш содир бўлишини, муваққат нерв боғланишларининг йўқолаѐтгани ѐки пайдо бўлаѐтганини тушунтириш имконини беради. 287 Психофизиологик қонуниятларга биноан миянинг функцияси муваққат нерв боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар фаолияти механизмлари таъсирида хосил бўлади. Юқоридаги таълимотга кўра ҳар иккала механизм хайвонларнинг ташқи оламга муносабатини акс эттиради. Шунинг учун психик фаолият вокеликни акс эттиришдан, олий нерв фаолиятининг ташқи оламни тимсоллар сифатида ифодаланишидан иборатдир. 3.Психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун онгли фаолиятини - унинг назарий ҳамда амалий ҳаѐт фаолиятини ўрганишдан иборатдир. Одам зотининг онглилиги унинг турли туман фаолиятида, ҳатти-ҳаракатларида намоѐн бўлади. Инсон шахси хар хил шакл ва мазмунга эга бўлган назарий ва амалий фаолият жараѐнида таркиб топа боради. Бунда муҳит, ирсий белгилар, тарбия асосий омиллар хисобланади. Инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради, ижтимоий- сиѐсий муҳит таъсири остида билимларни ўзлаштириб боради, ижтимоийлашади, тарихан ўзгаради. Онтогенезда унинг ҳис-туйгулари, характери, қобилияти, иқтидори, тафаккури, эхтиѐжлари, эътиқодлари, уни фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, хохишлари, позицияси ҳам аста-секин ўзгариб боради. 4.Инсонинг билиш фаолияти ривожланиши унга ўзини қуршаб турган борлиқни янада чуқурроқ, тўғрироқ, тўларок ва аниқрок акс эттириш имкониятини яратади ва у борлиқнинг асл мохиятини, турли йўсиндаги ўзаро боғланишлари, мураккаб муносабатлар ва алоқаларини табора аниқрок ѐритади. Шу билан бирга мазкур жараѐнларда шаклланиб келаѐтган инсоннинг борлиқка, вокеликка, жисмларга, кишиларга ва ўзига муносабати вужудга келади. 5. Инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол акс эттиришда намоѐн бўлади. Тарихий материализм таълимотига кўра, инсонинг моддий турмуши, у хаѐт кечираѐтган тузумнинг моддий асосигина эмас, балки уни қуршаб олган одамларнинг турмуш тарзлари, умуминсоний қиѐфалари, эхтикодлари, дунѐқарашлари, ижтимоий вокеликка муносабатлари, интилишлари, фаолиятлари, ижод махсуллари ва хатти-харакатларининг мажмуасидир. 6. Инсониннг борлиқни акс эттириши фаол жараѐндир. Маълумки, инсон зотининг ривожланиши объектив борлиқка ва ўзига фаол таъсир кўрсатишида содир бўлади. Боланинг катта ѐшдаги кишилар ташкил қиладиган амалий фаолияти, масалан уйини, кузатиши, мехнати, ўқиши, адабий асарни мутоала қилиши ҳамда қизиқишининг барқарорлашуви, иқтидорнинг такомиллашиши ва бошқалар унинг психик ривожланишини ифодалайди. Психологияда психик тараққиѐт инсон шахсининг таркиб топиши жараѐни сифатида қаралади. Психик тараққиѐт бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ қатор босқичларда амалга ошади. Жумладан, бола ақл-заковатининг кўрсаткичи, сифати, характери унинг атрофдаги одамлар билан ўзаро кундалик муносабатлари ва у бажарадиган амалий фаолият жараѐнида 288 вужудга келади. Бундай ўзаро таъсирлар натижасида болада турли сифатлар таркиб топа боради. Масалан, савол-жавоб, бахс-мунозара таъсирида ақлнинг ижодий махсулдорлиги, тезлиги ва теранлиги орта боради. Кун сайин ривожланиб бораѐтган хозирги даврда шахс психик тараққиѐтини янада жадаллаштирувчи воситалар мавжуд. Шу туфайли болаларнинг ақлий ўсиш даражасини турли даражадаги мураккабликда тузилган тестлар билан аниқлаш мумкин. Ёш даврлари психологияси предмети таълим ва психик тараққиѐт муаммосининг ўзаро муносабатини илмий асосда талқин этиб, бу икки жараѐн бир-бири билан узвий боғлиқ эканлигини эътироф этади. Мазкур муаммо юзасидан тадқиқотлар олиб борган олимларнинг фикрича, таълим боланинг психик тараққиѐтидан олдинда бориб, уни ўз ортидан эргаштириши лозим (Л.С.Выготский, Б.Г.Ананъев ва бошқалар). Аммо хозирги давр нуқтаи назаридан таҳлил қилганимизда таълимнинг юқори босқичларида ўқувчи ва талабаларнинг ўз билим ва кўникмаларини мустақил ривожлантириш имкониятларини ишга солиши муаммога нисбатан бошқача қарашларни ҳам вужудга келтирмоқда (Мухина В.С. «Возрастная психология» М: 2000. 12 ст) Психологлар психик тараққиѐтнинг биологик ва ижтимоий муносабатлари муаммоси боғлаган ҳолда психика жараѐнларин ўрганади, уларни қўйидаги даражалаарга бўлиб тушунтириб беришга ҳаракат қилади: Психиканинг 4 даражаси: а) мотор реакциясининг ўсиши, б) перцептив ҳаракатнинг ўсиши, в) шахсий ижтимоий ҳаракатнинг ўсиши, г) интеллектуал содда хатти-ҳаракатларнинг ўсиши мавжуд эканлигини асослаган Инсоннинг камол топишини бир неча даврларга ажратиб ўрганиш тавсия килинади: 1. Бола ташқи муҳит маълумотларини қайта ишлаш даври. 2. Тафаккур: а) ижтимоий давргача; б) ижтимоий давр; 3. Интеллект: а) ансомотор 2 ѐшгача; б) операционал давргача 2-7 ѐшгача; в) яққол операция даври 7-11 ѐшгача; г) формал опервция даври 11-15 ѐшгача. А.С.Выготский психологларнинг ѐш давирларини табақалаш назарияларини танқидий таҳлил қилиб, муайян ривожланишни вужудга келтирувчи руҳий янгиланишларга таяниб, ѐш даврларини қуйидаги босқичларга ажратади. Биз психологлар ўқитувчилар учун, тарбиячилар учун қулай бўлган қуйидаги ѐш даврлар классификациясини тавсия этамиз: 1. (0 – 1) ѐш гўдаклик даври 2. (1 – 3) ѐш илк болалик 289 3. (3 – 7) ѐш мактабгача бўлган давр 4. (7 – 11) кичик мактаб ѐши 5. (11 – 15) ўрта мактаб ѐши. Ўсмирлик 6. (15 – 17) катта мактаб ѐши. Ўспиринликка ўтиш. Рус ѐзувчиси А. М. Горький ажойиб совет педагоги. А.С. Макаренко хакида гапириб: «У, болаларга бўлган чинакам мехр утида ѐнар эди» деган. Болаларга нисбатан хушѐрлик мехрибонлик, самимийлик, сўзсиз севиш машхур педагог В. А. Сухомлинскийнинг энг ажойиб хислатлари эди, унинг ўзи хам, калбининг болаларга булган мехри лиммо-лим тулганлиги хакида ѐзиб бундай деган эди: «Мамлакатимиздаги барча болаларни бағримга босгим ва эркалагим келади» ( Тарбия хакида, деган китоби. 1963й ). Ж.Пиаже бола ақл-идрокини қуйидаги психик ривожланиш даврларга таснифлайди: 1) сенсомотор интеллекти - тугилгандан 2 ѐшгача; 2) операциягача тафаккур даври - 2 ѐшдан 7 ѐшгача; 3) аниқ операциялар даври - 7, 8 ѐшдан - 11, 12 ѐшгача; 4) расмий операциялар даври. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling