Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
 


291 
Ёш даврларни табақалаш ва ѐш инқирозлари 
“Тарбияси оғир болаларнинг ѐш психологик хусусиятлари” болалар 
психологияси мавзуси мисолида
 
 
Таълим жараѐнининг сифати ўқитувчининг ўқитиш методларини тўғри 
танлашига боғлиқдир. Тўғри танланган метод таълим олувчиларнинг янги 
билимларни онгли ва чуқур ўзлаштиришларига, уларда фаоллик ва 
ижодкорликнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Шу сабабли 
тажрибали ўқитувчи таълим самарадорлигини ошириш мақсадида 
ўқитишнинг кўп сонли методларидан энг қулай ва ўқувчиларнинг билим 
олишини фаоллаштирадиган методларни танлайди. Таълим методларини 
танлаш ҳар бир дарснинг дидактик мақсадига боғлиқ бўлиб, ўқитувчи 
мавзунинг ҳажми ва мураккаблиги, таълим олувчиларнинг ўқув 
имкониятлари, яъни қизиқиши ва қобилиятларини эътиборга олиб дарсни 
оқилона ташкил этиши керак. Ўқитувчи томонидан пухта режалаштирилиб, 
танланган метод таълим олувчиларни фаолликка, назарий билимларини 
амалда қўллашга ундаши лозим. Ана шундай фаол таълим методларидан 
бири ―саse study‖ – муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш методидир.
Аниқ вазиятлар методи - кейс-стади (case инглиз.- тўплам, аниқ вазият, 
study - ўрганиш) таълим олувчиларни муаммони ифодалашга ва мақсадга 
мувофиқроқ ечим излашга йўналтирувчи фаол таълим методлардан бири 
бўлиб, ҳаѐтдан олинган одатий вазиятларни ташкиллаштириш ѐки сунъий 
яратилган вазиятларга асосланади.
Кейс-стади муайян ўқув мақсадли билим олиш воситаси сифатида ишлаб 
чиқилиши лозим. Ушбу мақсадлар кенг кўламли бўлиб, ахборот, маълумот 
ѐки тафсилот билан таъминланишни назарда тутади. Кейс ўқув материалини 
ўзлаштириш учун кўмаклашувчи ахборотни ўз ичига олади. 
Кейс-стади таълим олувчиларнинг ҳамкорликда аниқ бир иш жараѐнида 
содир бўлган вазиятни (кейсни) таҳлил қилиш орқали унинг ечимларини 
топиш, ишлаб чиқиш, таклиф этилган алгоритмлар –ечимларга баҳо бериш ва 
қўйилган муаммо ечимлари ичидан мақбулини танлашни назарда тутади. 
Кейс-стади қўшимча ахборотлардан, жумладан, аудио, видео ва 
электрон етказувчилар ва ўқув-услубий материаллардан иборат бўлиши 
мумкин. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling