Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Муаммоли савол;
Кичик мактаб ѐшидаги болалар шахсининг ривожланиши нималарга боғлиқ бўлади?. 121 мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди. Бу ѐшнинг охирги даврларига келиб ахлоқий билимлар тасаввурлар ва мулохазалари сезиларли даражада бойийди, анча англанган бўлади, турли тушунчаларга эга бўлади, умумлашади- 1 ва 2 синф ўқувчиларининг ахлоқий мулохазалари ўз хатти- ҳаракатлари тажрибасида ва ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг конкрет кўрсатмалри ва тушунтиришларига асосланади. 3-4 синф ўқувчилари эса ахлоқий мулохазаларида ўз хатти-ҳаракатлари тажрибасига ва катталарнинг кўрсатмаларига асосланиш билан бошқа кишиларнинг тажрибаларини ҳам анализ қилишга интиладилар бундай адабиѐтларни ўқишда болалар учун чиқарилган кинофилғмларни кўриш анча катта аҳамият касб этади. Ахлоқий хатти-ҳаракатлар ҳам худди шундай таркиб топади. 7-8 ѐшдаги болалар тўғридан-тўғри катталарни жумладан, ўқитувчининг кўрсатмалари билан ижобий бўладиган кўрсатмани кутиб ўтирмай, бундай ижобий ахлоқий ишларининг бошидан қанчасини ташаббуслари билан амалга оширадилар. Ҳарактер. Кичик мактаб ѐшдаги болаларда намаѐн бўлган ҳарактеролғғогик хатти-ҳаракатларни ҳамма вақт ҳам муносабатлар амалга ошириладиган барқарор ва мустаҳкам хатти-ҳаракат формалари деб бўлавермайди. Кичик мактаб ѐшидаги болаларда ҳарактер жиддийгина таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб ѐшидаги болалар ҳарактери, хатти- ҳаракатлари ўзининг беқарорлиги ва қарама-қаршилиги билан фарқ қилиши мумкин. Шу муносабат билан баъзан улардаги ўткинчи психик холатлларни хато ривишда ҳислатига қўшиб юбориш мумкин. Н.Д.Летовитов бу хатога шундай бир мисол келтиради. 1-синф ўқитувчиси ўз ўқувчи қизларидан бирини ҳар қандай ишни охиригача етказа оладиган, қийинчиликларни енга оладиган матонатли қиз деб ҳисоблар эди. Бироқ тажрибали психолог томонидан ўтказилган кузатишдан бу ҳусусият маълум шароитдагина майдонга келадиган вақтинчалик, яъни ўткинчи психик холат эканлиги маълум бўлди. Ўқувчи қиздаги хатти-ҳаракатни кўрганда ва дугонасининг фаолияти муваффақиятли бўлганда намаѐн бўлган муваффақиятсизлик қизчани издан чиқариб қўйган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling