Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Айнан ўзининг шаклланиш даври. Ўспиринликда “Мен”ига жуда 
эътибор кучайиб, ўзини англаши индивидуаллигининг ривожланиши унинг 
атрофидагилардан фарқланиши билан ажратиб боради. Улар ўз “Мен”ини
уйда, дустлар даврасида ѐки фейсбук тармоғида қандай тутганлигига 
эътибор берса, баъзилари агар иккита вазиятга бирданига келиб қолса, 
ўзларида дискомфорт келтириб чиқаради. Улар “Мен ўзим қандай бўлишим 
керак?”, “ҳақиқий мен ўзи ким” каби сўроқларга жавоб топишга ҳаракат 
қилади. Уларнинг ўзига бўлган бу муносабатлари “айнан ўзига бўлган 
мени”ни шакллантиради. Жумаладан: “Мен ўз қизим билан Африкага 
ташриф қилганимда оқ танли эканлигимни фарқлайман, мен аѐллар ичида 
қолганимда ўз жинсимни фарқлайман, халқаро студентлар ичида ўз 
миллатимни фарқлайман” каби индивидуаллигини фарқлаш жараѐнлари 
кечади. (David G. Myers Psychology,© 2010 by Worth Publishers 203 page) 


149 

Ўспирин - бола билан катта одам ўртасидаги оралиқ мавқени эгаллайди. 
Боланинг жамиятда тутган ўрни катталарга боғлиқдир, катталар уларга ҳаѐт 
фаолиятининг асосий мазмун ва йўналишини белгилаб берадилар. Боланинг 
бажарадиган роли катталар ролидан сифат жиҳатдан фарқ қилади. Хаѐт 
фаолияти мураккаблашган сари, ўспиринларда ижтимоий роллар 
кенглиги факат миқдор томондангина кенгайиб қолмай, балки сифат 
томонидан ҳам ўзгариб боради. Масалан: 16 ѐшда паспорт олади; 18 ѐшидан 
фаол сайлаш ҳуқуқига ва оила қуриш имкониятига эга бўлади. Ўспирин 
жиноий ишлар учун жавобгар бўлади. Баъзи ўспиринлар бу ѐшдан бошлаб 
ишлай бошлайдилар. Касб танлаш хакида уйлай бошлайдилар, лекин, шунга 
қарамай ўспиринларда катталарга қарамлик хусусиятлари сақланиб қолади. 
Ўспиринлар (16-18 ѐшлар) ўзларининг психологик хусусиятлари билан 
бошқа ѐш даврдаги болалардан кескин фарқ қиладилар. Жисмоний ҳамда 
ақлий жиҳатдан вояга етган, камолотта эришган, дунѐқараши, ўз-ўзини 
бошқариши каби етук инсоний хусусиятлари таркиб топган бўлади. Улар 
вазмин, мулохазали бўладилар, катта ѐшдагиларга хурмат-эхтиром билан 
карайдиларқ Улар узоқни кўзлайдиган, келажак учун қайғурадиган, ота-
оналарининг яқин ѐрдамчисига айланадилар. Ўқув фаолияти ўспириннинг 
асосий фаолияти бўлиб колаверади, ўқишга нисбатан ўсмирлик ѐшига 
қараганда ўспиринликда бир мунча юкорироқ бўлади. Мустақил ҳаѐтга 
тайѐргарлигини ўз-ўзини англаши билан мотивлар бу даврда етакчи ўринни 
эгаллайди. Мотивлар тизимида жамиятнинг тулаконли асоси бўлишга 
интилиш, инсонларга наф келтириш каби ижтимоий мотивлар устунлик 
қилади. Бу даврда ўспиринларнинг келгуси ҳаетий ва танлаѐтган касбий 
режаларига кўра фанларга нисбатан қизикишлари ўзгаради, ўспириннинг 
фанларга ҳамда шу фан ўқитувчиларига нисбатан муносабати ўзгаради. 
Ўспиринлик даврида ўзи кўзлаган мақсадларига эришишга асосланган 
мотивлар биринчи ўринга кўтарилади. Ўсмирлар ўзларининг катталарга 
бўлган муносабатлари ва уларнинг ўқиш-ўрганишга ундовчи сабабларни 


150 
яхши англайдилар. Ўспиринлик ѐшида бошдан кечириладиган ҳис-
туйғуларнинг бойлиги, хилма-хиллиги билан, ҳаѐтнинг турли томонларига 
эмоционал муносабатда бўлиши билан ажралиб туради. Ахлоқий ва 
ижтимоий, сиѐсий хисларнинг ривожланиши айниқса характерлидир. Улар 
одатда муайян ахлоқий талаблар билан ўзаро тўғри муносабатда бўладилар. 
Бошдан кечирган ҳис-туйғуларни англаб етиш маҳорати ҳам ривожланади. 
Ўспиринлик ѐшида ўқувчиларда ўртоқлик ҳиссининг ривож топиши 
характерлидир. Россия психологлари И.В.Страхов билан А.Л.Шнирмиш 
Тадқиқотларининг кўрсатишича, ўспиринлик ѐшидаги дўстлик ўсмирлик 
ѐшидаги дўстликдаи баъзи бир хусусиятлари билан фарк қилади. 
1) 
Ўспиринларда дўстлик мотивлари aнча чуқурроқ бўлади, 
Буларда -ошкоралик ўзаро ишонч, талабчанлиқ садоқат, биргаликда 
доимий ѐрдам кўрсатиш, камчиликларни тугатиш, дўстига ердам 
бериш, ўзаро хурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳоказо. 
2) 
Дўстлик ҳислари, анча сермазмун бўлиб, қизиқишлар 
фаолиятнинг кенг доирасини қамраб олади. 
3) 
Дўстлик эмоционал бўлиб, дўсти кечираѐттан ҳисларга жавоб 
бера олиш қобилиятига эга бўлади. 
Ўспиринлик ѐшидаги дўстлик кўпинча бугун умр бўйи давом этади.
Ўртоқлик муносабатлари жамоани жинслаштиришга ѐрдам беради, унинг 
ҳаѐтий фаолиятини оширади. Ёнида ўртоғинг борлигини ҳис қилишнинг 
ўзиѐқ қийинчиликларни енгишга ѐрдам беради. Ўспиринлар дўстлик 
самимийлиқ эмоционал софдиллик каби хислатларни биринчи ўринга 
қўйишади. Дўстлар бир-бирлари билан юракларини бўшатадилар. Дўстларга 
самимий меҳрибонлик шахсининг рефлеетивлик даражасига ҳамда унинг 
эмоционал ҳаѐт хусусиятларига боғлиқдир. Ўспирин ҳамма вақт росгуй, 
самимий бўлишни истайди. 
Ўспиринлик ѐшида алохида бир ҳис - севги пайдо бўлади. Бу мактаб
ўқувчисииинг эмоционал ҳаѐтида янги бир долат ҳисобланади. Ўспиринлик 
севгиси соф, покиза, бегубор, хилма-хил кечинмаларга бой, мулойим,


151 
хаѐлга берилиш ва самимият белгиларига эга бўлади. Йигит ва 
кизларимизиинг севгини бошдан кечирйшида бир-бирларини хурмат 
килиш, дўстлиқ ўзаро ѐрдам, бир-бирини тушуниш каби хислатлар 
характерли бўлиб, улар бир-бирларидаги юксак маънавий сифатларни 
қадрлайдилар. Йигит на киз болалар ўртасидаги муносабатлар ўспиринлик 
ѐшида фаоллашган бўлади. Ўртоқларига нисбатан муносабатлар доираси 
кенгаяди. Айниқса, қизларда аралаш дўстлик эқтиѐжлари кенгаяди. 
Болаларга хос 16-17 ѐшларда биринчи жиддий мойиллик ва севги 
эхтяѐжлари кўрина бошлайди. Икки жинс ўртасидаги ўзаро муносабат 
масаласи асосий муаммоларидан бири бўлиб ҳисоблшгади. Ўспиринларда 
севги ҳисси бир қанча ҳолатларга боғлиқ. Биринчидан- жинсий етилиш; 
иккинчидан - ишонадиган, суянадиган ва ҳар қандай нозик масҳтлалар бўйича 
гаплашиш мумкин бўлган дўстга эҳтиѐж; учшшчидан - бу табиий инсоний 
эҳтиѐж ҳисобланиб, инсон кўпинча ўзини ѐлғиз ҳис қилганида кучли 
эмоционал боғлиқликка интилади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича бундай 
туйғу кучайган шаклда биринчи бор илк ўспиринлик даврида юзага 
келади. Илк ўспиринлар ѐлғиз бўлишни истамаганлиги учун ўзлари фаол 
равишда ўзаро яқин мулоқот, бир-бирлари билан интим муносабати 
излайдилар. Баъзан ўспиринлар бу ҳисларга шунчалик берилиб кетадиларки, 
бошқа нарсалар мавжудлиги ҳақида мутлақо унутиб қўядилар. Бу даврда 
ўспиринларда севиш мумкин бўлган қиз ѐки йигит идеали пайдо бўлади 
ва кўп йиллар даврида бу идеал сақланиб туради. Ўспиринлар тасаввуридаги 
идеал кимнидир ѐқтиришига, севишига туртки бўлади. Ўспиринларнинг 
идеал образлари баъзан реал булмайди, яъни улар ҳеч кимни «унга» 
ухшатмайдилар. Бу эса уларда ишончсизлик хамда ѐлгизлик ҳиссини ҳам 
юзага келтиринга мумкин. Илк ўспиринларга шу мавзуда бадиий адабиѐтлар
ўқиш, кинофильмлар, театрлар томоша қилишни тавсия этиш ҳамда турли 
суҳбатлар ўтказиш, уларга ўзларини келгуси хаѐтларини ўзларига мос турмуш 
ўртоқлар топиш масаласига жиддийроқ ѐндошишларига ѐрдам беради.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling