Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 мавзу бўйича амалий машғулотнинг бориши


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

мавзу бўйича амалий машғулотнинг бориши 
1-босқич; Ўқитувчи давомат олади, дарсга тайѐгарлигини кўздан 
кечиради. 
2 – босқич: Талабалар 3 та кичик гуруҳларга бўлинади. 
3-босқич: Гуруҳлар топшириқларни олади ва тайѐргарлик кўради. 
Топшириқлар қўйидагича
1-кичик гуруҳи топшириғи: 
Ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари
ҳақида маълумотлар беринг.
 
• Ўсмирлик 10–11 ѐшлардан 14–15 ѐшларгача бўлган даврни ташкил этади. 
Аксарият ўқувчиларда ўсмирлик ѐшига ўтиш, асосан, 5–синфлардан бошланади. 
«Энди ўсмир бола эмас, бироқ катта ҳам эмас» - айни шу таъриф ўсмирлик 
даврининг муҳим характерини билдиради. Бу ѐшда ўсмир ривожида кескин 
ўзгаришлар руй бера бошлайди. Бу ўзгаришлар физиологик ҳамда психологик 
ўзгаришлардир. Физиологик ўзгариш жинсий етилишнинг бошланиши ва бу билан 
боғлиқ равишда танадаги барча аъзоларнинг мукаммал ривожланиши ва ўсиши, 
хужайра ва организм тузилмаларининг қайтадан шакллана бошлашидир. 
Организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир эндокрин системасининг ўзгаришлари 
билан боғлиқдир. Бу даврда ички секреция безларидан бири гипофез безининг 
функцияси фаоллашади. Унинг фаолияти организм тукималарининг ўсиши ва 
муҳим ички секреция безларининг (қалқонсимон без, буйрак ўсиши ва жинсий 
безлар) ишлашини кучайтиради. Натижада бўй ўсиши тезлашади, жинсий 
балогатга етиш (жинсий органларнинг ривожланиши, иккиламчи жинсий 
безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошадиБу ѐшдаги мактаб ўқувчиси инсон 
сифатида ташқи жиҳатдан катта ѐшли одамларга ухшаса ҳам, ўзининг психик 
жараѐнлари ва шахсий психологик хусусиятларнинг мазмуни жихатдан катта ѐшли
одамлардан кескин фарқ қилади. 
2-кичик гуруҳи топшириғи:
Ўсмирлар ўзларини бошқариши 
ҳақида 
маълумотлар беринг.
• Ўсмирлар ўзларини катталардек тутишга ҳаракат қиладилар. Улар 
ўзларининг лаѐқат, қобилият ва имкониятларини маълум даражада ўртоқлари ва 
ўқитувчиларига кўрсатишга интиладилар. Бу ҳолатни оддий кузатиш йўли билан 
ҳам осонгина кўриш мумкин. Ўсмирлик ѐшига хос бўлган психологик 
хусусиятларни ўргана туриб, ўсмирлар шахсининг шаклланиб, ривожланиб, 
камолатга эришиш йўлларини ва унга таъсир этадиган биологик ва ижтимоий 
омилларнинг бевосита таъсирини тушуниш мумкин. Бу даврда ўсмир бахтли 
болалик билан хайрлашган, лекин катталар ҳаѐтида хали ўз ўрнини топа олмаган 
ҳолатда бўлади. Ўсмирлик даври «Ўтиш даври», ―Кризис давр‖, «Қийин давр» каби 


144 
номларни олган психологик кўринишлари билан характерланади. Чунки, бу ѐшдаги 
ўсмирларнинг ҳатти-ҳаракатида муқобил, янги шароитларда ўз ўрнини топа 
олмаганлигидан психик портлаш холлари ҳам кузатилади. Ўз даврида Л.С. 
Виготский бундай ҳолатни «психик ривожланишдаги кризис» деб номлаган. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling