133
поғонаси қийшайиб, бўйи ўсмай қолиши мумкин.
Ўсмирлик ѐшининг
иккинчи даврида юз суяклари, айниқса
унинг
умуртқа қисми (бурун, юқори жағ, ѐноқ) жуда тез шакллана бошлайди. Юз
кейинчалик қарийиб ўзгармайдиган муайян шаклга киради. Оғиз бўшлиғи ва
халқум ўзгаради, бўғизда ҳам ўзгариш рўй беради:
овоз пайлари узаяди ва
кучаяди. Натижада ўсмирларнинг, айниқса ўғил болаларнинг овози йўғон ва
паст бўлиб қолади. «Овознинг бузилиши» ѐш болаларга хос ўткир,
овознинг
нисбатан паст, катталарга хос овоз билан алмашинувидир.
Бироқ бу овозлар орасига хали боланинг ўткир овози қўшилиб ҳам
туради. Катталар хазил билан ўсмирлар овозини «хўроз овози» деб
атайдилар. Овознинг ўзгариши ўсмирнинг ўзини таажубга солади.
Қизларнинг овози кескин ўзгармайди. Шундай бўлса-да қизларга хос ўткир,
жаранглаган овоз аста-секин қизларнинг майин,
текис ва нозик, салгина
пасайган овозига ўз ўрнини беради.
Ўсмирлик ѐшида мускул системасининг ўсиши ҳам ўзига хос
хусусиятларга эга. Мускуллар тез ўсиб, мустахкамланиб боради. Оѐқ ва қўл
суякларининг ўсишдан орқада қолади. Ўсмирларнинг мускуллари хали
ингичка, нисбатан кучсиздир. Натижада ўсмирнинг
гавдаси номутаносиб,
харакатлари, юриши нотекис, бесўнақай бўлади. Оѐқ товонлари тез ўсади.
Оѐқлар узун, мускуллар нозик бўлганидан ўсмир юришидаги бесўнақай
бўлади. Ўсмирларда ўз мускулларини ўстиришга зўр иштиѐқ туғилади.
Улар оғир нарсаларни кўтарадилар. Мускулларини ўстирадиган машқлар
билан шуғулланадилар. Ўсмирлик даврида
нафас олиш органлари жадал
ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: