Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Дарсни якунлаш, баҳоларни эълон қилиш ва уйга вазифани эълон


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Дарсни якунлаш, баҳоларни эълон қилиш ва уйга вазифани эълон 
килиш (5 дақиқа) 


181 
Мавзу бўйича саволлар 
1. Етуклик даври психологияси дегнада нимани тушунасиз?
2. Ёш даврлар инқирозлари қандай? 
3. Ақлий қобилиятнинг ѐшга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкинми? 
4. Психогеронтология нима? 
Режа: 
1. Укув фаолиятининг психологик мохияти. 
2. Укиш мотивлари. 
3. Билимларни ўзлаштириш жараѐни ва унинг психологик компонентлари. 
4. Таълимнинг ноанъанавий усуллари. Мустакил тафаккурни 
ривожлантириш. 
5. Кўникма ва малакаларни шакллантириш. 
Таянч сўзлар: ўқув мотиви, ўқув фаолияти, таълим психологияси, 
билим, малака, кўникма, интерфаол усуллар 
1997 йилда кабул килинган "Таълим тўғрисида"ги конун ва "Кадрлар 
тайѐрлаш Миллий дастурида" шахс камолоти асосий масала сифатида 
эътироф этилган. Президентимиз И.А.Каримов: "Иктисодий ва сиѐсий 
сохалардаги барча ислохотларимизнинг пировард максади юртимизда 
яшаѐтган барча фукаролар учун муносиб хаѐт шароитларини ташкил килиб 
беришдан иборатдир. Айнан шунинг учун хам маънавий жихатдан мукаммал 
ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий 
уйғониш ғоясини руѐбга чикарадиган янги авлодни вояга етказиш 
давлатимизнинг энг мухим вазифаларидан бири бўлиб колади", деган эдилар. 
11 мавзу: Таълим психологияси 


182 
Мактаб жамиятнинг ижтимоий институтларидан бири. Мактаб жамиятнинг 
бугуни эмас, балки келажакка йўналтирилган ривожини белгилайди. 
Мактабнинг максади таълим ва тарбиядир. 
Ўкув фаолияти бу шундай фаолиятки, унда шахснинг психик 
жараѐнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар 
юзага келади.
Ўқув фаолияти инсоннинг бутун хаѐти давомида намоѐн бўлувчи 
узлуксиз жараѐндир. Рус психологи А.Н.Леонтьев инсон фаолиятининг 
психик ва амалий шакллари мавжудлигини таъкидлайди, бола онги айнан 
ўкув фаолиятида ўсишини таъкидлайди. Д.Б.Эльконин эса ўкув 
фаолиятининг хусусиятларини кўрсатиб, уни мохиятига, мазмунига ва ўзини 
намоѐн бўлиш шаклига кўра ижтимоийлигини таъкидлайди. Ўкув фаолияти 
бу шундай фаолиятки, унинг натижасида аввало ўкувчида ўзгариш юз 
беради. Унинг махсули турли мотивлар асосида курилган бўлиши даркор. Бу 
мотивлар бевосита ўкувчи шахсининг ўсиши ва ривожланиши билан боғлик 
бўлиши керак. Ўқув фаолияти таълим, ўкиш ва ўрганиш деган тушунчалар 
билан бевосита боғликдир. Таълим ўкитувчи ва ўқувчи хамкорлигидаги ўкув 
фаолияти, ўкитувчини билим, кўникма ва малакаларини ўкувчиларга 
ўргатиш жараѐнидир. Таълим жараѐни бевосита муайян ахборотни, 
харакатларни, хулк-атворнинг шаклларини ўзлаштиришга каратилгандир.
Ўкиш ва ўргатиш тушунчалари ўкув фаолияти билан боғлик бўлиб, улар 
билим, кўникма ва малакаларни узлаштиришга, ўргатишга хизмат килади.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling