164
Ёшлик даври 23-28 ѐшлардан иборат бўлиб, бу дарвнинг ўзига хос
бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусуиятларидан бири ижтимоий ҳаѐтнинг
барча жабахаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок қилиш ва
ишлаб чиқаришда мехнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир.
Ёшларнинг мехнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ѐш
даврлардан фарқланади:
1. Мутахассисликнинг мохиятига, ишлаб чиқариш
шарт-шароитига,
меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникма)- мехнат
фаолиятининг дастлабки йиллари (таъминан1 йилдан 3 йилгача) жамоада ўз
ўрнини топиш ва қадр қимматга эришиш;
2. Мутахассис сифатида ўзини
такомилаштириш учун ижодий
изланишни амалга ошириш ѐки касб-корлик махоратини эгаллаш;
3.
Махорат сирларидан фойдаланиш, ташаббус кўрсатиш, ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишда
ижтимоий етукликни намойиш
қилиш ѐки ижод фаолиятидаги барқарор ижод босқичида бир текис 10
йиллаб ишлаб сифатли махсулот яратиш намунасини кўрсатиш.
Юқоридаги босқичлар барча касбкор эгаларига хос бўлса-да, лекин
ишлаб чиқаришга эртароқ ва кечроқ кириб келган одамлар ўртасида ѐш
жихатдан тафовут мавжуд бўлади. Масалан,
касб-хунар коллежларини
тамомлаган йигит-қизлар ўз мехнат фаолиятини олий маълумотли ѐшлардан
олдин бошлайдилар, бироқ улар ҳам мазкур босқичларни босиб ўтишлари
шарт.
Мустақил ишлаш учун тавсия этиладиган мавзулар
1. Илк ўспиринлик даврининг
психик хусусиятлари
2. Илк ўспиринлик даврида ақлий ривожланиши
3. Илк ўспиринлик даврида ѐшларнинг шахсий
хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: