Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

12 – мавзу. Тарбия психологияси 
Режа: 
1. Шахсни тарбиялаш асосий йўналиши сифатида. 
2. Шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик 
шартшароитлари. 
3. «Тарбияси қийин» болалар психологияси. 
4. Тарбия жараѐнининг самарадорлигини оширувчи 
психологик механизмлар. 
5. Мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари. 
 


199 
келади ва тараққий этади. Одам ўзини алоҳида шахс сифатида ким деб 
билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини англаши, ўз ҳуқуқ ва бурчини 
англаши ва ниҳоят ўзининг фазилат ҳамда камчиликларини англаши ўзини 
англашига киради. 
Инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига 
таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ѐки бошқа қилиб айтганда, жамият 
ишлаб чиқариш кучлари ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг ўсиши ва 
ўзгаришидир. Бундан ташқари яна инсон шахсининг таркиб топишига таъсир 
қилувчи кучли омил инсон орттирган тажрибаларнинг тарбия воситаси 
орқали болаларга берилишидир. Шундай қилиб, инсон шахси жуда мураккаб 
психологик категория бўлиб, у кишининг индивидуал ҳаѐти давомида 
маълум конкрет омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади. 
Илмий манбаларга қараганда инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб 
топади. Улардан биринчиси, одам тугилиб ўсадиган ташқи ижтимоий 
муҳитнинг таъсири бўлса, иккинчиси, одамга узоқ муддат давомида 
системали бериладиган ижтимоий таълим-тарбиянинг таъсиридир ва ниҳоят, 
учинчиси одамга наслий йўл билан берадиган ирсий омилларнинг 
таъсиридир. 
Инсоннинг психик тараққиѐтида ва шахсий сифатларининг таркиб 
топишида ташқи, ижтимоий мухит ва тарбиянинг роли ҳал қилувчи 
аҳамиятга эгадир. Лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юқорида айтиб 
ўтганимиздек, фақат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга 
ҳам боглиқдир. Бу фактор наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик 
хусусиятларнинг таъсиридир. Одамга наслий йўл билан айрим анатомик ва 
биологик хусусиятлар берилади. Масалан: танасининг тузилиши, сочи ва 
кўзларининг ранги, овози, гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма 
равишда берилиши мумкин. Лекин, шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик 
керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий 
томонлари- билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилмайди. 
Ниҳоят, нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, математика 
қобилиятларда 
наслий 
йўл 
билан 
берилиши 
мумкин. 
Бундай 
имкониятларнинг амалга оширилиши, яъни руѐбга чиқиши учун албатта
маълум шароит бўлиши керак. 
Ҳозирги кунда халқимиз орасидан етишиб чиққан истеъдодли олимлар, 
муҳандис-ихтирочилар, ѐзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат арбоблари, 
истеъдодли артистлар, рассомлар ва бошқа кишиларимизга наслий йўл билан 
берилган барча имкониятларнинг рўѐбга чиқиши учун ҳар қандай шароит 
майдонга келганлигини далили бўла олади. 
Болалар мактаб ѐшига етгач, шахс шаклланишининг янги мазмуни 
бошланади, Кичик мактаб, ўсмирлик ва катта мактаб ѐши даврларида шахс 
шаклланишининг юқори босқичи намоѐн бўлади. 
Инсон шахсини ўрганиш масаласи билан фалсафа, психология, 
педагогика каби фанлар шуғулланади. Ҳозирги даврда инсои муаммоси аниқ 
ва гуманитар фанларнинг умумий тадқиқот объектига айланиб бормоқда. 
Шунга қарамасдан, бир томондан, инсонни ўрганишда дифференция 


200 
ҳодисаси юз бермоқда, иккиичи томондан, инсон тараққиѐтининг синтетик 
тавсифи бўйича интеграция ҳолати кўзга ташланмоқда. Инсон бир қатор 
фанларнинг тадқиқот объектига эканлигини йиғик тарзда тасаввур этиш учун 
уни биосоциал ва социобиологик жиҳатдан ўрганиш мақсадга мувофиқ. 
Маълумки, инсон ҳаѐти ва фаолиятининг операционал (ўқув, операция, 
ҳаракат, малака) механизми унинг онтогенезида функционал механизмга 
ўсиб ўтади, бинобарин, унда комиллик белгиси шаклланади, натижада у 
камолот чўққисининг муайян даражасига эришади. 
Инсон - жамият - табиат - турмуш муносабатларини текширган рус 
олимлари С.Л.Рубинштейн, Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананьев 
одамнинг улар билан ҳар хил турдаги ва кўринишдаги каузал, структуравий, 
функционал, фазовий ва маконий алоқалар тизими мавжудлигини таъкиддаб 
ўтганлар. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling