Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Биринчидан, инсон у ѐки бу алоқалар тизимига биноан биологик
маҳсули «Homo Sapiens» сифатида ўрганилади. Иккинчидан, тарихий жараѐннинг ҳам объекти, ҳам субъекти тариқасида шахс тадқиқ этилади. Учинчидан, индивид муайян кўламда ўзгарувчан, тараққиѐтнинг генетик дастурига асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзот тарзида илмий жиҳатдан текширилади. Инсонни жамият ишлаб чиқаришининг етакчи таркиби, билиш, коммуникация ва бошқарув субъекти, тарбия предмети сифатида тадқиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга. Инсон ва унинг борлиқ билан кўп қиррали муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоѐн бўлиши мумкин: - табиатнинг биотик ва абиотик омиллари - инсон; - жамият ва унинг тарихий тараққиѐти - инсон; - инсон - техника; - инсон - маданият; - инсон ва жамият - ер ва фазо. XXI асрда ҳам одам индивид, шахс, субъект, комил инсон сифатида талқин қилинишда давом эттирилади, лекин ҳар бир тушунча моҳиятида сифат ўзгаришлари юз бериши мумкин. Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ѐш даври, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. Ёш давр сифатлари онтогенетик эволюция босқичларида изчил равишда намоѐн бўлади ва такомиллашув жараѐнида ўз ифодасини топади жинсий диморфизм хусусияти эса уларга мос тушади. Индивиднинг индивидуал-типологик хусусиятига конституцион (тана тузилиши, биохимик индивидуаллик) ҳолатлар, симметрия ва ассиметрия жуфт рецепторлари, эффекторлари функцияси киради. Бу хусусиятлар ва хоссалар бирламчи ҳисобланиб, ҳужайра ва молекулир тузилишнинг барча даражаларида иштирок этади. Ёш, жинсий ва индивидуал типолошк хусусиятлар сенсор, мнемик, вербал ва мантиқ психофизиологик функциялари динамикаси ҳамда органик эҳтиѐжлар тузилишини аниқлайди. Индивиднинг бу хусусиятларини иккиламчи деб атаб, уларнинг интеграцияси темпераментида ва тутма 201 майлларда ифодаланилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Юқоридаги сифатлар ривожининг муҳим шакли онтогенетик эволюциядан иборат бўлиб, улар филогенетик дастурга асосланиб ҳукм суради. Ёш ва индивидуал узгарувчанлик инсониятнинг ижгамоий-тарихий тараққиѐти таъсири остида ҳар хил куринишда намоѐн булади. Индивиднинг динамик хусусиятларига шахснинг ижтимоий сифатлари таъсир этиб, унинг индивидуал узгарувчанлиги омилини кучайтиради. Инсоннинг шахс сифатида тавсифлашнинг муҳим лаҳзаси, унинг динамик хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқий, мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни) орқали ифодаланади. Статус негизида доимий ўзаро алоқалар тизими ѐтади. Ролнинг ижтимоий функцияси муайян мақсадларга ва қадриятларга йўналганлик шахсни фаоллаштиради. Статус, рол, қадриятга йуналганлик шахс хусусиятларининг бирламчиларини ташкил этади ва унинг тузилишида асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг таърифи хулқ мотивацияси хусусияти ва ижтимоий феълатвор тузилишини белгилаб, унинг таркибидан икки.ламчи аломатлар сифатида жой эгаллайди. Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсирини бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага келади. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл - унинг жамиятдаги ҳаѐт йўли ва ижтамоий таржимаи ҳоли ҳисобланади. Индивид, шахс ва субъект тараққиѐтининг тадқиқотида қуйидаги ҳолатларга эътибор қилиши зарур: - инсон ривожининг асоси ҳисобланган омиғлар ва шартшароитлар (ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқйй, мафкуравий, педагогик ва яшаш муҳити омиллари); - инсонинг ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ички қонуниятлари, механизмлари, эволюция босқичи, барқарорлашуви ва инволюция; - инсон яхлит тузилишнинг асосий таркиблари, уларнинг узаро алоқалари, шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиѐт жараѐнида уларнинг такомиллашуви кабилар, Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсоннинг амалий ва назарий фаолиятининг мезонлари ҳисобланади. Чунки, фаолиятда яшаш муҳити тарихий тажрибани эгаллаш интериоризация ва экстериоризация амалга ошади. Одамнинг мақсадга қаратилган ижтимоий фойдали фаолияти процессида ҳаѐтий деб аталадиган механизмлари ва онгли фаолиятининг функционал системаси процесслари юзага келади. Ана шулар туфайли одам билимларни, кўникма ва малакаларни, кишининг социал тажрибаларини ўзлаштирибгина қолмай балки ўзининг идроки, тафаккури, хаѐли, ҳиссиѐтлари ва иродасини бир сўз билан айтганда, воқеликка булган онгли муносабатини ҳамда ўз ҳаракатлари ва хулқ-атворининг мотивларини таркиб топтиради. Шахснинг барча хусусиятлари, муносабатлари ва хатти-ҳаракатлари 202 шахснинг ҳаѐти фаолиятида маълум ролни бажарувчи ва ҳар бири мураккаб қурилмадан иборат бўлган ҳамда шартли равишда тўртта ўзаро мустаҳкам боғланган функционал босқичларга бирлаштирилади: Биринчиси - бошқарув тизими; Иккинчиси - стимуллаштириш тизими; Учинчиси - стабилизациялаш тизими; Тўртинчиси - индикациялаш тизими. Шахснинг ана шу социал аҳамиятга эга бўлган барча сифатлари ижтимоий тараққиѐтнинг юксак онгли фаолиятчиси сифатидаги шахснинг ҳулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларини белгилайди. Биринчи тизими ҳосил бўлишида анализаторлар ўртасидаги доимий табиий алоқани акс эттирувчи филогенетик механизмлар катта рол ўйнайди. Бироқ, бу илгари юқорида таъкидлаб, ўтганимиздек онтогенез процессида филогенетик анализаторлар ўртасидаги алоқа вақтли алоқалар билан органик жиҳатдан қўшилиб келадилар. Бунда мазкур тизимнинг ичида перцептив тизимига утиб кетадиган юксак даражада интеграцияланган маълум ички сенсор комплексларни ҳосил қилади. Бундай комплекслар қаторига нутқ, эшитиш, куриш ҳамда сенсомотор комплексларни киритиш мумкин. Мана шу комплексларнинг ҳаммаси одамнинг ҳаѐт-фаолияти жараѐнида ўзаро бир- бири билан доимий алоқага киришиб, сенсорперцептив уюшишнинг ягона функционал динамик тизимини яратади. Инсоннинг сенсор-перцеитив жиҳатлари ;V я доимо такомиллашиб боради. Иккинчи тизим барқарор психик ҳолатларни ўз ичига олади. Бу ҳолатлар боланинг аниқ мақсадни кўзловчи ва фойдали фаолиятининг онгли субъекти сифатида бола бошлаган илмларининг дастлабки йилларидаѐқ шакллана бошлайди. Темперамент, интеллект, билим ва муносабат ана шундай хусусиятлар жумласига киради. Учинчи тизим - шахсни арбоб сифатида стабилизация тизимидир. Йўналтирйлганлик, қобилият, мустақиллик ва характер унинг таркибий қисмини ташкил этади. Йўналтирилганлик - шахснинг интеграл ва генерализация қилинган хусусиятидир. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling