Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари Конфуций: «Эскини ўзлаштирган ва янгини тушунишга қодир инсонгина тарбиячи бўла олади» деган эди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бутун мамлакат миқѐсида таълим-тарбия, илм-фан, касб-ҳунарга ўргатиш соҳаларини ислоҳ қилишга ниҳоятда катта зарурат сезила бошлади. Бугунги кунда тарбия жараѐнида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, маърифат халқимиз, миллатимиз қонидадир. Анъанавий шарқона қарашга кўра, маърифатлилик фақат билим ва малака эмас, айни пайтда чуқур маънавияг ва гўзал ахлоқ дегани ҳамдир. Бир ижтимоий жамиятнинг иккинчисига алмашиши, шунингдек, миллий 207 мустақиллик ва унинг неъматлари республикамиз фуқароларида туб узгаришларни "вужудга келтирмоқда. Миллий туйгу, қиѐфа, характер, таъб, куй, рақс, маънавият, қадрият ҳамда руҳият таъсири остида узининг туб моҳиятини акс эттира бошлади. Ўтмишнинг бой мероси, унинг анъаналари миллий истиқлол туфайлж ўз эгаларига қайтариб берилди. Фуқароларнинг ижтимоий онги астасекин ўзгариб бориши натижасида этнопсихологик хусусиятлар тиклана бошлади, миллий, умумбашарийлик хислатлари ўртасида адолат.ғилик, тенг ҳуқуқлилик алоқалари ўрнатилмоқда. XXI асрда шахс шаклланишида, унинг тарбияланганлик даражасини ортишида диннинг, хусусан «Ҳадис» илмининг аҳамияти каттадир. Шахслараро муносабатда тенглик, ғамхўрлик, самимийлик, ўзаро ѐрдам, симпатия, антипатия, ҳамдардлик, севги-муҳаббат сингари миллий хусусиятларни таркиб топтиришда ҳадисларнинг роли янада ортмоеда. Ўзбек оиласида тарбия моҳияти, мазмуни тарбиянинг кундалик ва истиқлол режаси, болаларга таъсир ўтказиш воситасини танлаш ва ундан унумли фойдаланиш ўзига хос хусусиятга эга, чунки унинг асосида халқ анъаналари ѐтади. Ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларидан унумли фойдаланиш ҳар томондама тараққий этган инсон шахсини таркиб топтиришда мухим рол ўйнайди. Абдулла Авлоний айтганидек: « Тарбия биз учун ѐ ҳаѐт, ѐ мамот; ѐ нажот, ѐ ҳалокат; ѐ саодат - ѐ фалока т масаласидир». Ёш авлод тарбиясида миллий руҳият, умуминсоний, халқчил миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар етакчи ўрин тутмоқи лозим (тарбия этнопсихологик ва этнопедагогак муносабат). Булар орқали ѐшларда қуйидаги фазилатларни тарбиялаш лозим: а) ѐшларда ватанпарварлик ҳис-туйгуларини шакллантириш; б) хайрихоҳлик, одамларга ҳурмат, меҳр-шафқат; в) катталарни ҳурмат қилиш, эъзозлаш; г) мулойимлик; д) ишбилармонлик, моҳирлик, ишчанлик, иқтисодий тафаккур; е) кичик ѐшдая меҳнатсеварлик; ж) жисмоний бақувватлик; з) ахлоқ-одоблилик; и) оилапарварлик; к) аѐлларга ҳурмат; л) ўзаро ҳамкорликка интилувчанлик, Маълумки, ѐшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси билан оила, маҳалла, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, илмий-педагогик кадрлар шугулланадилар. Тарбия жараѐни барча иштирокчиларининг баҳамжиҳатлик билан олиб борадиган ишларигина ўзининг ижобий натижаларини бериши мумкин, Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling