Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ушбу назарияда таълимнинг учта асосий турлари ажратилади


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Ушбу назарияда таълимнинг учта асосий турлари ажратилади:
 
Биринчи 
типда 
хатти-харакатларни 
ўзлаштириш 
хатолар 
билан 
кечади, 
берилаѐтган 
материал 
етарли 
даражада 
англанилмайди, 
таълимолувчи таълимнинг асл мохиятини тушуниб етмайди. Иккинчи турда - 
материални нисбатан дадил ва тўла тушунилиши ва материал билан боғлик 
тушунчаларни ажратилиши билан характерланади. Учинчи тир тез
самарадор ва бехато хатти-харакатларни ўзлаштирилишини таъминлаб 
беради. 
В.В.Давидов назарияси. Ушбу назария кичик мактаб ѐшидаги 
ўкувчиларни илмий тушунчаларни узлаштирилишини тарғиб килади. Бунда 
ўқувчилар томонидан таълим жараѐнида назарий тушунчалар тизимини 
ўзлаштирилиши лозим бўлиб, бу ўз ўрнида хусусийдан умумий билимларга 
ўтилишни таъминлайди. Катор назариялар муаммоли таълим билан боғлик 
бўлиб, Л.В.Занков ва А.М.Матюшкин томонидан олиб борилган тадкикотлар 


185 
таълимда 
муаммоли 
дарсларни 
ташкил 
этишга 
каратилгандир. 
Таълимнинг психолик асослари муаммоси кўпгина масалаларни камраб 
олади. Таълимнинг муваффакияти бир катор психологик омилларга боғлик 
бўлади. Аввало ўкувчининг ўкишга бўлган муносабатига тўхталайлик. Бу 
муносабат диккатда, хис-туйғуларда, кизикишлар ва иродада, шунингдек, 
шахснинг тутган йўлида намоѐн бўлади. Таълим жараени аввало ўкувчилар 
диккатини йўлган солишни талаб этади. Дарсларда кўргазмали куроллардан, 
техник воситалар, ЭХМ воситаларидан фойдаланиш таълим олувчида 
ихтиѐрсиз диккатни юзага келтиради. Таълим жараѐнида таълим 
берувчининг вазифаси дарсда ишлаш холатини юзага келтиришгина эмас, 
балки ўқувчиларнинг дарсда ўтиладиган материалини идрок этишга тайѐр 
туришларини кузатиш хамдир. Дарс жараѐнида ўкувчиларнинг диккати 
ўзгариб туради. Ўкитиш жараѐнида бу конуниятларни назарда тутиш ва 
ўкувчилар диккатини материалнинг асосий ералрига жалб этиш хамда 
уларни такрорлаш керак. 
Таълим жараѐнининг самарадорлиги кўп жихатдан ўкитувчи томонидан 
бериладиган кўрсатмаларга хам боклик. Укитувчининг роли шундан 
иборатки, у ўкувчиларга тегишли установкани хосил килиши, нимани 
вактинча, нимани умрбод эсда олиб колиши кераклигини, нимани бутунлай 
эсда олиб колмасдан, факат тушуниб олиш кифоя килишини, нимани сўзма-
сўз эсда олиб колишни, ниманинг маъносини ўз сўзлари билан айтиб бериш 
учун эсда олиб колиш зарурлигини кўрсатиб ўтиши лозим. Кузатишлар 
кўрсатадики, бундай кўрсатмалар берилмаганда, ўкувчиларда кўпинча 
нотўғри тасаввурлар вужудга келади. Ўкитишнинг эмоционаллиги 
таълимнинг муваффакиятлилигини таъминловчи омиллардан биридир. 
Таълим бериш жараѐни эмоционал жараѐн. Угар ўкувчиларга берилаѐтган 
ахборот уларда хеч кандай хис туйғу уйғотмаса, уни ўкувчилар яхшилаб эсда 
олиб колмайдилар. Гап ўкувчиларнинг психик холатлари, яъни уларнинг 
муайян бир пайтдаги кечинмалари хакида хам бориши керак, албатта. 
Улардаги кувончли, оптимистик кайфият ўкув фаолиятини жуда самарали 


186 
килади. Ўкувчилар эмоционал рухдаги материални дурустрок ўзлаштириб 
оладилар. Ўтказилган тажрибалар ўкувчилар хеч кандай хис туйғу 
уйғотмайдиган материалга караганда, эмоционал рухдаги материални 
яхширок эслаб колишларини кўрсатади. Ўкутувчи ўкув жараѐнининг 
эмоционал томони хакида ғамхурлик килиши керак. Бу муаммо жуда мухим 
ахамиятга эга. Чунки, биринчидан, таълимнинг мазмуни нихоятда 
мураккаблашиб, хажми эса ғоят катталашиб кетган. Унинг муваффакиятли 
ўзлаштирилишига эришиш учун ўкувчиларнинг ўкув фаолиятини 
кучайтириш лозим. Ижобий туйғулар ўкув мехнатининг самарадорлигига 
кучли таъсир этади. Хафсала билан бижарилган беғараз мунозара пайдо 
бўлади, бахслашилади, бефарк караган ѐки ундан хам бешбаттар, салбий 
муносабатда бўлишган ишга эса хеч кандай хафсала бўлмайди. 
Жамиятимиздаги мехнат - хакикий ижод, кувонч манбаи. Мактаб 
ўкувчиларида ўкув мехнатига ижодий муносабат уйғотиб, мехнатнинг 
хакикий ижодга, кувонч манбаига айланишига кўмаклашиш керак. 
Кадимда греклар жуда ажойиб иборани кўллайдилар: "Талаба-тўлдирилиб 
турилиши керак бўлган идиш эмас, балки ѐкиб турилиши лозим бўлган 
машъалдир". Бу фикрнинг тагида чукур маъно бор. Зеро, ўкитувчи биз 
юкорида таъкидлаб ўтган таълим методлари муаммоли таълим, кисман 
изланиш метод ива тадкикот методларидан кенг кўлланиши керак. Таълим 
жараѐнини бугунги кундаги асосий талабаларидан бири эркин фикрловчи, 
мустакил тафаккурга эга бўлган шахсни шакллантириш бўлиб, юкорида 
айтиб ўтган методлардан фойдаланиш учкунлардан ката машъаллар пайдо 
бўлишини таъминлаб беради. Таълим жараѐнида ўкувчиларнинг билишга 
кизикишлари ғоят ката рол уйнайди. Маълумки, кизикиш ўқувчиларнинг 
эмоционал безаги, бирор буюмни, бирор фаолиятни танлаш муносабати ва 
йўналишидир. 
Маълумки, психологияда 
кизикишнинг 
икии 
тури 
ўкувчиларнинг таълим жараѐнида аникланади. Биринчиси, бевосита 
кизикиш, иккинчиси билвосита кизикиш. Хар бир ўкитувчи ўз ўкувчиларида 
ўз фанига нисбатан билвосита кизикишни таркиб топтиришга харакат 


187 
килади. кизикишлар оркали ўкувчиларда таълимга актив муносабат намоѐн 
бўлади. Психолигияда кизикиш бу - шахснинг ўзи учун кимматли ѐки ѐкимли 
бўлган муайян нарса ѐки ходисаларга муносабатидир. кизикишлар шахснинг 
мухим ва индивидуал хусусиятларидан бири бўлиб хисобланади. кизикишлар 
ўкувчилар хаѐтида катта рол уйнайди. Улар ўкув фаолиятини 
фаоллаштирувчи асосий турткилар мотивларидир, кизикишлар мактаб 
ўқувчисига фан асосларини дурустрок узлаштириб олишларига, аклий 
кобилиятларнинг ўсишига, билим доирасининг кенгайишига имкон беради. 
Укитувчиларнинг вазифаси ўкувчини дастлаб кизиктириб колган ишнинг ўзи 
билан шуғулланишга мажбур килиш эмас, балки ундаги кизикишларни 
чукурлаштириш ва кенгайтириш, таъсирчан килиш, кизикишларининг 
марказига айланиб колган фаолият билан шуғулланиш истагига, майлига 
айлантиришдир. Ўкувчиларнинг муайян максадни кўзлаб иш тутишида, 
кийинчиликларни енга олишида, ишдан чалғитадиган нарсалар билан 
шуғулланишдан ўзини тия олишида, унда ўкишга иштиѐк таркиб топтиришда 
намоѐн бўладиган ирода таълим жараѐнида алохида ахамият касб 
этади. Умумий психология курсидан сизга маълумки, ирода бу шахснинг ўз 
олдига кўйган максадининг аниклиги, уни амалаг ошириш учун интилиши, 
максад йўлида маълум бир карорга келиш тезлиги ва уни ўз вактида ижро 
этиши билан белгиланадиган сифатидир. Таълим жараѐнида ўкув 
материалига бўлган диккатнинг баркарор бўлишида иродавий зўр беришнинг 
ахамияти нихоятда каттадир. Таълимда ирода ўкувчида мактаб ва уйда 
ўтказиладиган машғулотларга тайѐр туришда намоѐн бўлади. Ўқув 
материалини ўрганиш -эслаб колиш ва ўкувчининг иродавий зўр беришгаига 
боғлик. Ирода ўкувчиларнинг фирклаш фаолиятларида - масалани ечишга, 
кўйилган саволга жавоб топишга ва хакозоларга интилишда намоѐн бўлади. 
Улар ўкувчиларда кўникма ва малакаларни хосил килишда хам таркиб 
топади. 
Психологлар олиб борган тадкикотларида ўқувчилар томонидан берилган 
материалнинг узлаштирилиши кўп жихатидан ироданинг тарбияланишига 


188 
кўп жихатидан боғликдир. Иродавий активлик таълимнинг зарур шартидир. 
Таълим муассасидаги таълим жараѐнининг ўзи ўқувчилардан иродавий 
устириш омилларидан биридир. Бунда ўқувчиларнинг кундалик режими, 
укиш ва окилона дам олишни бир-бири билан тўғри алмаштириб туриш катта 
рол уйнайди.Таълим жараѐнида билиш жараѐндарини шакллантиришга 
алохида эътибор бериш лозим. Зеро билиш жараѐнлари жуда мураккаб 
фаолият бўлиб, унда жонли мушохададан абстракт тафаккурга, абстракт 
тафаккурдан амалиѐтга ўтилади, анна шундан сўнг объектив хакикат билиб 
олинади. Бинобарин, биз биринчи навбатда кўриб чикишимиз лозим бўлган 
нарса ўқув матералини идрок килиш жараѐнидир. Умумий психолигия 
курсидан маълумки, идрок бу нарса ва ходисаларни сезги органларига таъсир 
этиши натижасида уларнинг киши психикасида яхлит образини пайдо 
бўлиши бўлиб, идрок этиш жараѐни таълимда турли формаларда 
ўкитувчининг оғзаки хикоя килишида, сухбат ўтказишда, лекция ўкишида, 
кинодарс, телевизион парча, схемалар ва кўрсатмали куроллар кўрсатиш, 
экскурсилар ўтказиш, ўкувчининг ўзига дарсликлар хамда бошка 
кўлланмаларни ўкитиш тарзида ўтиши мумкин. Шуни алохида таъкидлаш 
лозимки, идрокни таркиб топтиришда ўкувчиларнинг ѐш хусусиятларини 
хисобга олиш нихоятда мухимдир. Чунки, фазони, вактни ва харакатларни 
идрок этишда хам ѐш хусусиятларда турли фарклар мавжуд бўлади. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling