Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Боланинг мактабга психологик тайѐргарлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Боланинг мактабга психологик тайѐргарлиги Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши кўп жиҳатдан уларнинг макгабга тайѐргарлик даражаларига боглиқ. Бола аввало мактабга жисмоний жиҳатдан тайѐр бўлиши керак. 6 ѐшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда кечади. Бу ѐшда бола организми жадал ривожланади. Унинг огирлиги ойига 150 дан 200 гача, бўйи эса 0,5 см гача кўпаяди, 6 ѐшли болалар турли тезликларда, тез ва енгил югура оладилар. Улар сакраш, конькида югуриш, чангида учиш, сузиш сингари ҳаракатларни ҳам бемалол бажара оладилар. Мусиқа бўйича машгулотларда бу ѐшдаги болалар хилма-хил ритмик ва пластик ҳаракатларни бажарадилар, турли машқларни аниқ, тез, енгил ва чаққон бажара оладилар Боланинг унинг атрофидаги кишилар билан хилма-хил муносабатлари юзага келиб, бу муносабатлар асосида турли хил мотивлар ѐтади. Буларнинг ҳаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил этиб, унинг бошқа болалардан нафақат интеллекти, балки ахлоқий мотивацион жиҳатдан фарқланадиган шахсга айлантиради. Мактабгача ѐшдаги болалар шахси ривожланишининг асосий узгаришлари, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаѐқатлари, муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўзини-ўзи англаши каби хисларнинг юзага келиши ҳисобланади. Кичик мактаб ѐши даврида психик ривожланиш хусусиятлари Кичик мактаб ѐши даврида психик ривожланиш хусусиятлари бўйича жуда кўплаб психолог олимлар илмий изланиш тадқиқот ишларини олиб борди ва дарсликлар, ўқув қўлланмаларини чоп эттирди. Уша дарсликларда айнан кичик мактаб ѐшга оид турли хил ўзларининг илмий назарияларини қолдиришган. Кичик мактаб ѐши болалик даврнинг энг катта чуққиси. Бу даврда бола ѐши катталардан барча сифатларни ўзида акс эттира бошлайдиган давр. Бола кичик мактаб ѐшига келганда мантиқий фикрлаши ўзгариб бориши билан кўзга ташланади. Ўқиш унинг учун аҳамиятли фаолият ҳисобланади. Унда қизиқишлар ўзгариб туради. Шундай бўлсада 7 ѐшда психологик кризис учраб туради. (Психология развития и возрастная психология, Болотова А.К. 297 Молчанова О.Н. 2003. 84 стр) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling