Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг психик ривожланиши


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг психик ривожланиши 
Кичик мактаб даври 6-7 ѐшдан 9-10 ѐшгача давом этади. Бу даврда бола 
мактаб ўқувчиларига қўйиладиган турли талаблар билан танишади, фан 
асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик жиҳатдан тайѐрланади. 
Унинг психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Шу ѐшдаги 
бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги, ўзининг 
қизиқувчанлиги, ишонувчанлиги, хаѐлининг ѐрқинлиги, хотирасининг 
кучлилиги, тафаккурининг яққоллиги билан бошқа ѐшдаги болалардан 
ажралиб туради. Мактаб таълимига тайѐрланаѐтган болада диққат нисбатан 
узоқ муддатли ва шартли барқарор булади. Кичик мактаб ѐшидаги 
болаларнинг асосий фаолияти ўқиш ҳисобланади
 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг билим жараѐнларини ва уларнинг 
фаолиятида тараққий этишини ҳарактерлаб берамиз.
Идрок. Кичик мактаб ѐшидаги болалар идрокининг ўткирлиги софлиги 
билан фарқ қиладилар. Ўқувчиларнинг идроки ўзига хос билимга 
томошабин тариқасида берилганлик билан фарқ қилади.  
Диққат. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар диққатининг асосий 
ҳусусиятлари ихтиѐрий заифлигидадир. Кичик мактаб ѐшида диққатни ирода
кучи билан мослаш ва уни бошқариш имконияти чекланган бўлади.  
Хотира. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда хотира таълимининг таъсири 
билан икки йўналишда ривожланади. Сўз мантиқ хотирасининг ва маҳносига 
тушуниб эсда олиб қолишнинг ролғғи ва унинг салмоғи кучаяди, тартибга 
солиш имкониятларига бўлади.
Биринчи сигнал системасининг фаолиятининг нисбатан устунлиги туфайли
кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда сўз мантиқ хотираси деб аталган 
хотирага қараганда кўргазмали-образли хотира кўпроқ ривожланган бўлади.
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар қоида ва тушунтиришларга қараганда 
конкрет маълумотларни, воқеликларни, қиѐфаларни нарсаларни ва фактларни 
яхши тез эсда олиб қоладиган ва хотираларида мустаҳкам сақлайдилар.
Ҳаѐл. Ҳаѐл муҳим психик билиш жараѐнларидан биридир. Ҳаѐлнинг 
фаолиятсиз ўқитувчи гапираѐтган ва дарсларда ѐзилган нарсаларнинг 
тассаввур қилишни ҳамда кўргазмали образлар билан ишлашни билмай 
туриб, хеч қандай ўқув предметни чинаккам ўзлаштириши мумкин эмас.
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчининг ҳаѐли унинг ўқув фаолиятининг таъсири 
ва талаблари билан таркиб топади. Шунинг билан бир қаторда бевосита 
тахсуротлар (мўзей, виставкаларнинг бориб кўриш, кинокартиналарни 
кўриш, экскурсияларга боришҳ, мактаб ер участкасида ишлаш ва бошқалар) 
ҳам ҳаѐлни ривожлантиради.


299 
Ҳарактер. Кичик мактаб ѐшдаги болаларда намаѐн бўлган ҳарактеролғғогик 
хатти-ҳаракатларни ҳамма вақт ҳам муносабатлар амалга ошириладиган 
барқарор ва мустаҳкам хатти-ҳаракат формалари деб бўлавермайди. Кичик 
мактаб ѐшидаги болаларда ҳарактер жиддийгина таркиб топа бошлайди. 
Кичик мактаб ѐшидаги болалар ҳарактери, хатти-ҳаракатлари ўзининг 
беқарорлиги ва қарама-қаршилиги билан фарқ қилиши мумкин. Шу 
муносабат билан баъзан улардаги ўткинчи психик холатлларни хато ривишда 
ҳислатига қўшиб юбориш мумкин. 
Қизиқишлар. Мактаб таълимининг дастлабки йилларида қизиқишлар,
хусусан билишга бўлган қизиқиш, теварак-атрофдаги оламни билишга 
бўлган қизиқиш кўпроқ билимга бўлган ташналик ва интеллектуал 
қизиқувчанлик жуда сезиларли равишда ривожланади. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling