Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
308 Етуклик даври психологияси Ёшлик даври 23-28 ѐшлардан иборат бўлиб, бу дарвнинг ўзига хос бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабхаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок қилиш ва ишлаб чиқаришда мехнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир. Ёшларнинг мехнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ѐш даврлардан фарқланади: Мутахассисликнинг мохиятига, ишлаб чиқариш шарт-шароитига, меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникма) мехнат фаолиятининг дастлабки йиллари (таъминан1 йилдан 3 йилгача) жамоада ўз ўрнини топиш ва қадр қимматга эришиш; Мутахассис сифатида ўзини такомилаштириш учун ижодий изланишни амалга ошириш ѐки касб-корлик махоратини эгаллаш; Махорат сирларидан фойдаланиш, ташаббус кўрсатиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ижтимоий етукликни намойиш қилиш ѐки ижод фаолиятидаги барқарор ижод босқичида бир текис 10 йиллаб ишлаб сифатли махсулот яратиш намунасини кўрсатиш. Етуклик даври 36-55 (60) ѐшлардаги эркак ва аѐлларни ўз ичига олади. Мазкур даврда ижодий фаолиятни қайтадан баҳолашда ўз ифодасини топувчи янги хислат намаѐн бўлади. улар шу кунгача меҳнат фаолиятида миқдор кетидан қувиб юрган бўлсалар, энди мехнат махсулининг сифати устида бош қотира бошлайдилар. Оилавий турмушга ижтимоий ҳаѐтга, яшашнинг мақсадига, инсон қадр- қимматига, теварак-атрофга, ўзларига ва бошқа одамларга янги мезон билан қарай бошлайдилар. Турмушнинг икир-чикирлари, ижтимоий-ходисаларга вазмин, сабр-тоқат билан ҳаѐт тажрибасига суянган ҳолда муносабатда бўладилар, ҳар бир нарсанинг нозик томони ѐки ѐмон оқибати хақида ўз фикрларини биладирадилар. Ҳаѐтда қўлдан бой берган имкониятлари, хато 309 ва камчиликлари уларда етти ўлчаб, бир кес қабилида иш тутиш туйғусини вужудга келтиради. Шунинг учун улар умрининг бирор дақиқаси бекор ўтишига ачинадилар. Ёшлик йилларида йўқотганларини ақл-заковат, донишмандлик билан тўлдиришга интиладилар. Етуклик даврининг иккинчи босқичида қарилик аломатлари кўпроқ ўрин эгаллай боради, унинг бошланиш нуқтаси 45-50 ѐшлардир. Лекин одамларнинг ўзига хос хусусиятларига кўра бу чегара турлича, масалан, бу бир кишида 60 ѐшда, бошқа бирида эса 70 ѐшда бўлиши мумкин. Шу сабабли ѐш даврнинг чегаралари фақат шартли белгиланади. Бу омил одамлар яшаѐтган оила муҳитига, тарихий-ижтимоий шарт-шароитга жўғрофий иқлим ва хокозоларга ҳам боғлиқдир. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling