Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


- Мавзу: Психик тараққиѐт ва таълим


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

3- Мавзу: Психик тараққиѐт ва таълим 
Р е ж а: 
1. Шахснинг психик тараққиѐти масаласи. 
2. Психик ривожланишнинг шарт-шароитлари. 
3. Психик ривожланишнинг умумий қонуниятлари. 
4. Тараққиѐт назариялари. 


35 
Таълим-тарбия ишларининг усуллари, воситалари ва ташкилий 
формаларини ишлаб чиқиш ҳамда педагогик жараѐнни бошқаришнинг 
самарадорлиги ривожланиш масаласини ҳал қилиш билан боғлиқдир. Бу 
инсон психикаси ривожланишида бир томондан табиий, биологик, туғма 
хусусиятлар ўзаро муносабати муаммоси ривожланишидан ҳамда ташқи ва 
ички омилларнинг (ирсият ва муҳит) роли ва уларнинг ўзаро муносабати 
муаммосидан иборат. 
Одамда туғма равишда ташкил топган хусусиятлар кўриш, эшитиш 
сезгиларининг айрим хусусиятлари билан бир қаторда ҳаѐт шароитлари ва 
фаолиятларининг таълим тарбия таъсири остида ташкил топган ахлоқий 
сифатлар мавжуддир. Психологиянинг айрим намоѐндалари психик 
хусусиятлар туғма пайдо бўлади, бола туғилмасдан шаклланади деган 
позицияда туради. 
Она қорнидан ривожланиш.
Она қорнида 2 ҳафтада тухум хўжаларидан яъни (уруғланган тухум 
хўжайралари) зиготалар ўз яшовчанглигини таъминлайди (Гробштайн, 1979; 
Зал, 2004). Зигота хўжайралари махсус дифференциалаш жараѐни юзага 
келади, структурасида ўз функцияларини бажаради. Айнан уша клеткалар 
худду ―Мен мия бўламан ѐки сен ичак бўласан‖ деятганга ухшайди. Она 
қорнидаги эмбрионал ривожланишнинг 37 ҳафтасидан бошлаб инсонга хос 
аъзолар юзага келади. Демак, зигота эмбрион (Расм 5.2а) га айланади. Ундан 
кейинги 6 ҳафтадан сўнг бошланғич органнинг юрагининг уруши бошланади. 
(David G. Myers Psychology,© 2010 by Worth Publishers 174 page) 
Prenatal Development 


36 
Англиялик генетик Ш.Аурэбах «Ҳар бир одам худди картабоз қўлига
карта олиб ўйнагани каби ўз ҳаѐтини қўлига генларни олиб бошлайди» 
дейди. Унинг фикрича «Ақлий тараққиѐт даражаси махсус қобилият, шахсий 
сифатлар буларнинг ҳаммаси генетик факторлар билан муҳит факторлари 
ўзаро муносабатининг натижасидан иботардир» деган фикрни илгари суради. 
Австралиялик психолог К.Бюлер - ―Болаларнинг фақат ақлий 
тараққиѐтигина эмас балки аҳлоқий тараққиѐти ҳам наслий томонидан 
белгилангандир‖ деб таъкидлайди.
З.Фрейд ва унинг издошлари инсон фаолиятини бошқарувчи 
инстинктларни туғма бўлган ва социал таъсиротга боғлиқ бўлмаган 
дастлабки онгсиз эхтиѐжларни ҳамда майлларни шахс тараққиѐтини 
ҳаракатга келтирувчи кучлар деб билган. 
Америкалик психолог ва педагог Д.Дъюи инсон табиатини ўзгартириб 
бўлмайди деб хисоблаган. Унинг фикрига кўра ирсият табиатни белгилайди. 
Айрим психологларнинг фикрига кўра муҳит, таълим тарбия табиат 
томонидан яратилган хусусиятларнинг 
намаѐн бўлиши ва ўз ўзича ривожланиши 
учун зарур бўлган шароитгина холос. 
Улар 
психик 
тараққиѐтда 
наслий 
факторларнинг ҳал қилувчи ролььи бор 
деган фикрни асослашга интилади.
Психологлар В.Н. Колбоновский, 
А.Р. Лурия, А.Н. Мироновлар тажрибаси 
бошқа аҳволни кўрсатади. Яъни бир 
тухумдан бўлган эгизаклардан бир хил табиий шароитда, таълим 
методларига қараб, ижодий (яъни комбинаторлик) фаолиятининг айрим 
турларида мутлақо ҳар-хил натижаларни олиш мумкин. Француз психологи 
Р.Заззо бир тухумдан бўлган эгизаклар устида шунга ўхшаш тажрибалар 
ўтказиб, психика хусусиятларнинг туғма характери назариясига қаттиқ зарба 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling