Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
 
 
 
 
Илк ўспиринлик даврининг психик хусусиятлари 

Илк ўспиринлик даври «камолот бўсағаси» деб таърифланади. Бу 
камолот босқичи физиологиқ психологик ва ижтимоий чегараларни ўз ичига 
олади. Психология фани ўспиринлик муаммосини комплекс ўрганишни 
даъват этади. Бу жуда кийин масала, чунки психофизиологик тараққиѐт 
суръати билан унинт босқичлари ижтимоий етилиш муддати билан хамма 
вақт ҳам тўғри келавермайди. Акселерация натижасида бугунги 
болаларимизнинг тараққиѐти аввалги авлодларга нисбатан ўртача икки-уч 
йил аввал етилмокда. Физиологлар бу жараѐнни 2-даражали жинсий 
белгиларнинг пайдо бўлишига қараб, 3-та босқичга ажратадилар: 
I босқич - препубертат; 
II босқич - пубертат; 
Ш босқич - постпубертат. 
Ёш психологияси ўспиринликнинг ѐшини I—II босқичлар билан боғлаб 
келар эди, Акселерация муносабати билан ўспиринлик ѐшининг чегараси 
энди 15-16 дан 18 ѐшгача бўлмокда. Демак, ўспиринлик ҳам олдин 
бошланади. Лекин, бу тараққиѐт даврининг конкрет мазмуни биринчи 
навбатда ижтимоий шароитлар билан белгиланади. Ёшларнинг жамиятда 
тутган ўрни, уларнинг мавқеи, улар эгаллайдиган билимларнинг ҳажми ва 
бир қатор бошқа факторлар ижтимоий шароитларга боғлиқдир. 
Илк ўспиринлик ѐши болаларнинг 5 ѐшдан 8 ѐшгача бўлган таракқиѐт 
9 - МАВЗУ: ЎСПИРИНЛИК ДАВРИ ВА КАСБ ТАНЛАШ 
ПСИХОЛОГИЯСИ 
Режа: 
1. Илк ўспиринлик даврининг психик хусусиятлари. 
2. Илк ўспиринлик даврида ақлий ривожланиш. 
3. Илк ўспиринлик даврида ѐшларнинг шахсий хусусиятлари 


147 
даврини ўз ичига олади. Бу академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари 
ўқувчиларидир. Бўйнинг ўсиши ўспирин қизларда 5-6 ѐшгача, ўғил болаларда 
17-18 ѐшга давом этади. Бу ѐшда мускуллар кучи тез ўсади. Масалан, 18 
ѐшли бола мускул кучи 12 ѐшли болага нисбатан 2 баравар кўп бўлади. 
Жисмоний тараққиѐт, асосан, тўғри овқатланиш режимига ва жисмоний 
тарбия билан шуғулланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Жинсий тараққиѐт 
жиҳатдан бу ѐшдаги кўпчилик йигит ва қизлар ностнубертат 
(тугалланувчи) даврда бўладилар. Буларнинг жисмоний ривожланиши 
катта ѐшдаги одамнинг жисмоний ривожланишидан кам фарқ қилади. 
Буйнинг ва организмнинг нотекис ўсиши ва ривожланиш даври 
тугалланади Ҳамда жисмоний ривожланишнинг нисбатан бирмунча текис 
даври бошланди. Ўспиринлик ѐшида жисмоний сифатлар (бўй, оғирлик) 
нисбатан барқарор даражага етган бўлади. Шунингдек, мускул кучи ва 
ишчанлик қобилияти сезиларли даражада ортади. Кўкрак қафасининг 
ҳажми кенгаяди, скелет, найчасимон суяклар қатиқлашади, тўқималар 
ва аъзоларнинг шаклланиши ва функционал тараққиѐти тугалланади. 
Одатда бу ѐшда юрак ва қон томирларнинг ривожланишида ўсмирларга хос 
бўлган нотекислик энди текислашади, қон босими бараварлашади, ички 
секреция безлари бир меъерда ишлай бошлайди. Нерв системасининг ва 
хусусан, мия ривожланишидаги ўзгаришлар маълум бўлиб қолади. Лекин, бу 
ўзгаришлар мия массасининг ортиши хисобига эмас, балки миянинг ички 
хужайралари тузилишининг мураккаблашуви ҳисобига рўй беради. Бош 
мия пўстининг қисмларида ассоциатив тўқималарнинг миқдори 
кўпаяди. Натижада ўқиш ва меҳнат жараѐнида катта (ярим шар) 
қатламининг аналитик-синтетик фаолияти мураккаблашади. Жинсий 
етилиш муддати ирқий ва миллий хусусиятларга ва иқлимга боғлиқ 
бўлмайди. 
Илк ўспиринлик даврини иккинчи ўтиш даври деб ҳисоблаш мумкин. 
Агар биринчи ўтиш давридаги кўпроқ болаликка яқин бўлса, иккинчи ўтиш 
даврида бўлган ўспирин кўпроқ ѐшлик даврига яқиндир ва шу жиҳатидан 


148 
ўрганилади ҳамда тадқиқ этилади. Илк ўспиринлик даври, асосан, унда 
мустақил ҳаѐтнинг бошланиши билан (урта мактабни тамомлаб, лицей, 
коллежларга кириши) характерланади. Хаѐтдаги бу ўзгаришлар илк 
ўспиринлик шахсига, уни ўзини англашига таъсир кўрсатади. Ўсмирлардан 
фарқли ўлароқ илк ўспиринлар катта ҳаѐтни тасаввур этмайдилар, балки 
унда иштирок этадилар. 
Унинг мустақиллиги ортиши билан бир қаторда катталарнинг унга 
муносабатлари ҳам ўзгаради. Катталар ўсмирга кўпроқ бола деб қарасалар, 
илк ўспирин ешдагиларга катта одамдек муносабатда бўладилар. Илк 
ўспиринлар ҳаѐтда ўз ўрнини топишга нисбатан интилиш англаган 
ҳолатида бўла бошлайдилар. У ўз ҳаѐтий режаларини амалга оширнинг 
учун ҳаракат қила бошлайди ва маълум бир касбни эгаллай бошлайди ѐки 
шу соҳа бўйича академик лицейларда у ишини давом эттиради. Ўспиринлар 
танлаган соҳалари ѐки касбларида жуда катта янгиликлар, кашфиѐтлар 
қилгилари келади, лекин аста-секинлик билан янгилик ва кашфиѐтлар 
қилиш учун уларда билим ва тажриба етишмаѐтганлигини, бунинг учун 
кўпроқ ўқиш ва ўрганишлари кераклигини англай бошлайдилар, 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling