15
ўз ҳудудларидаги давлат таълим муассасаларини ваколат доирасида
молиялаштириш миқдорларини ва имтиёзларни белгилаш, ҳомийлик хайриялари
ҳисобига таълимни ривожлантириш жамғармаларини шакллантириш;
таълим
сифати ва даражасига, шунингдек педагог кадрларнинг касб
фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя
этилишини таъминлаш;
ҳудудларда мутахассис кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш;
таълим муассасаларининг олий, касб-ҳунар, умумий ўрта ва ўрта махсус
маълумотига эга бўлган битирувчилар ва ёш мутахассисларнинг бандлигини
таъминлаш;
таълим муассасалари билан биргаликда тегишли ҳудудда ёшларга оид
давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
таълим муассасаларини ривожлантириш масалалари
юзасидан нодавлат
нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
болалар ва ёшларга муносиб таълим ва тарбия берилиши, қобилиятларини
шакллантириш ва намоён этишлари учун яшаш жойларида зарур шарт-
шароитлар яратиш;
зарур ҳолларда мактабгача таълим муассасаларида таълим
харажатларини
мақбул даражада бўлишини таъминлаш учун хусусий сектор билан ҳамкорлик
қилиш;
таълим муассасаларини уставини рўйхатга олиш;
қонунҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: