ЛойиҳА Ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида


-модда. Касб-ҳунар таълими


Download 403.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/36
Sana11.10.2023
Hajmi403.75 Kb.
#1697823
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
@idum uz talim tugrisida loyiha 3.04.2018-

10-модда. Касб-ҳунар таълими 
 
Касб-ҳунар коллежларида таълим олиш умумий ўрта ва ўрта махсус 
таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида 
амалга оширилади. 
Касб-ҳунар таълими муассасалари эгалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш 
ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом 
эттириш учун асос бўладиган касб-ҳунар таълими беради. 
Касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчиларнинг тайёрлов йўналишлари 
бўйича амалий кўникма ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган 
касблар ва мутахассисликлар олишни таъминлайдиган ҳамда таълим жараёни 
олти ойдан икки йилгача бўлган таълим муассасаси ҳисобланади. 
Касб-ҳунар таълими давлат гранти, тўлов-контракт асосида амалга 
оширилади ҳамда битирувчиларга касб-ҳунар маълумоти ва давлат томонидан 
тасдиқланган намунадаги ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат берилади. 
Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги касб-ҳунар таълимни шартнома 
асосида олишга ҳақлидирлар. 
11-модда. Олий таълим 
 
Олий таълим юқори малакалимутахассислар тайёрлашни таъминлайди. 


10 
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий таълим муассасаларида 
(университетлар, академиялар, институтлар ва бошқа олий таълим 
муассасаларида) умумий ўрта ва ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими асосида 
амалга оширилади. 
Олий таълим икки босқичга, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги 
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва 
магистратурага эга. 
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим 
берадиган, 
ўқиш 
муддати 
камида 
уч йил бўлган таянч олий таълимдир. 
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида 
бир йил давом этадиган олий таълимдир.
Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида 
олишга ҳақлидирлар. 

Download 403.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling