11
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
14-модда. Мактабдан ташқари таълим
Болалар ва ўсмирларнинг эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва
дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари,
жамоат бирлашмалари,
шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий,
техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим
муассасаларини ташкил этишлари мумкин.
Мактабдан ташқари таълим узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми
сифатида болалар ва ўсмирларнинг ҳамда имкониятлари чекланган болалар ва
ўсмирларнинг истеъдоди ва қобилиятини
ривожлантириш, уларнинг
манфаатлари, маънавий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларигаболалар, ўсмирлар ижодиёти
саройлари, уйлари,
клублари ва марказлари, болаларваўсмирлар спорт
мактаблари, мусиқа ва санъат мактаблари,студиялар,
кутубхоналар,ахборот-
ресурс марказлари, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар
киради.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиш тартиби
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: