ЛойиҳА Ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида


-модда. Педагог кадрларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги


Download 403.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/36
Sana11.10.2023
Hajmi403.75 Kb.
#1697823
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
@idum uz talim tugrisida loyiha 3.04.2018-

37-модда. Педагог кадрларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги 
 
Педагог кадрларнинг мажбуриятлари: 
ўз фаолиятини юқори касбий даражада ташкил этиш
касб одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш; 
таълим олувчилар ва таълим соҳасидаги бошқа иштирокчиларнинг шаъни 
ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш; 
таълим сифатини таъминлаш учун таълим ва тарбия беришнинг илғор 
педагогик, шу жумладан, инновацион шакллари ва усулларини қўллаш; 
таълим олувчиларнинг психологик хусусиятлари ва физиологик 
ривожланиши ҳамда уларнинг саломатлигини инобатга олиш, ривожланишида 
нуқсони бўлган шахсларни ўқитиш учун зарур бўлган алоҳида шартларни 
эътиборга олиш, зарур ҳолларда тиббий муассаса ходимлари билан ўзаро 
ҳамкорлик қилиш; 
ўзининг касбий даражаси ва малакасини мунтазам ошириш; 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгаллаган лавозимига 
лойиқлиги бўйича аттестациядан ўтиш; 
меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишга қабул қилинишда ва даврий 
равишда, шунингдек иш берувчининг йўлланмаси билан навбатдан ташқари 
тиббий кўрикларлардан ўтиш; 
таълим муассасасининг устави ва унинг ички тартиб ва меҳнат 
қоидаларига риоя қилиш. 
Таълим муассасасининг педагог кадрлари ушбу таълим муассасасида ўз 
таълим олувчиларига пуллик таълим хизматини кўрсатишга ҳақли эмас. 
Педагог кадрларга фаолиятида давлат сиёсатига зид ташвиқот юритиш, 
таълим олувчиларни диний ва бошқа эътиқодларни қабул қилиш ёки рад этишга 
ундаш, уларда ижтимоий, ирқий, этник ёки диний нафратни қўзғатиш, 
фуқароларнинг ижтимоий, ирқий, миллий, диний ёки тилга мансублиги, динга 
бўлган муносабатидан келиб чиқиб, уларни устун қўйиш ёки камситиш, шу 
жумладан халқларнинг тарихий, миллий, диний ва маданий аньаналарига оид 
ишончсиз маълумотларни таълим олувчиларга етказиш, шунингдек таълим 
олувчиларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлган 
қарашларни уйғотиш тақиқланади. 


29 
Педагог кадрлар ўз лавозим мажбуриятларини бажармаганлик учун 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
жавобгардирлар. 

Download 403.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling