ЛойиҳА Ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида
-боб. Таълим олувчилар ва ота-оналар (қонуний вакиллар)нинг
Download 403.75 Kb. Pdf ko'rish
|
@idum uz talim tugrisida loyiha 3.04.2018-
6-боб. Таълим олувчилар ва ота-оналар (қонуний вакиллар)нинг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги 41-модда. Таълим олувчиларнинг асосий ҳуқуқлари Таълим олувчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: таълим муассасасини ва таълим олиш шаклини танлаш; психологик хусусият ва физиологик ривожланиш ҳамда соғлиғини инобатга олган ҳолда ўқиши учун шарт-шароитлар ва бепул психологик-тиббий коррекциялаш хизматларидан фойдаланиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда индивидуал ўқув дастурлари бўйича таълим олиш; касб-ҳунар ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган, локал меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда таълимнинг мазмунини шакллантиришда иштирок этиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим олиш даврида ҳарбий хизмат чақирув муддатини кечиктириш; инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиш, барча жисмоний ва руҳий зўравонликлардан,шахсини ҳақорат қилинишидан ҳимоя қилиш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш; виждон ва ахборот олиш эркинлиги, ўз фикри ва эътиқодини эркин ифода этиш; 31 таълим олиш жараёнида дам олиш ва бошқа ижтимоий мақсадлар учун қонун ҳужжатларига ва ўқув режаларига мувофиқ режалаштирилган таътиллар олиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда академик таътиллар олиш; қонун ҳужжатларига мувофиқбошқа таълим муассасасига, таълим шаклига, касбларга, таълим йўналишларига, мутахассисликларга, шунингдек тегишли даражадаги мос ўқув дастурини амалга оширадиган бошқа таълим муассасасигаўқишини кўчириш ва тиклаш; таълим муассасаси уставида ўрнатилган тартибда уни бошқариш масалаларида иштирок этиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим муассасасининг локал меъёрий ҳужжатлари юзасидан шикоят қилиш; қонун ҳужжатларида ёки таълим муассасасининг локал меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, услубий ва илмий йўналишлардаги хизматлардан, тиббий-соғломлаштириш инфратузилмаларидан, маданий объектлар ва спорт иншоотларидан бепул фойдаланиш; ўзининг ижодий қобилияти ва салоҳиятларини ривожлантириш учун олимпиадаларда, кўргазмаларда, танловларда, спорт мусобақаларида, маънавий- маърифий ва бошқа тадбирларда қатнашиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасасининг илмий-тадқиқот, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида иштирок этиш; танланган мавзулар, амалиётлар, шу жумладан академик алмашинув орқали бошқа таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларидатаълим олиш ва илмий изланишлар ўтказиш; таълим, жисмоний тарбия, спорт, жамоатчилик, илмий, илмий-техникавий, ижодий, экспериментал ва инновацион фаолиятида эришган муваффақиятлари учун рағбатлантирилиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим дастурини ўзлаштиришга халақит бермаган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга мажбурий жалб этиш тақиқланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling