57-модда. Таълимни ривожлантириш жамғармалари
Таълимни
ривожлантириш
жамғармалари
қонун
ҳужжатларида
белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет
эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил
этилиши мумкин.
58-модда. Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик
Қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда таълим соҳасида давлат-
хусусий шериклик асосида таълим муассасалари ташкил этилади.
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик муносабатлари Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни билан
тартибга солинади.
59-модда. Таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилиш
Давлат таълим соҳасига инвестицияларни, шу жумладан чет эл
инвестицияларини жалб қилиш учун қулай сармоявий муҳит яратилишини
таъминлайди ва шу мақсадда инвесторларга қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда имтиёзлар беради.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон
Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида
назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома
қоидалари қўлланилади.
60-модда. Таълим муассасаларининг мол-мулки
Таълим муассасалари таълим фаолиятини ҳамда уставида кўрсатилган
бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ўзининг мол-мулкига ёки
бошқа ҳуқуқий асосдаги мол-мулкка эга бўлиши шарт.
Давлат таълим муассасалари тезкор бошқарувидаги ёки уларнинг
мустақил балансида бўлган объектлар (бинолар, иншоотлар, қурилаётган бино
ва иншоотлар), ўқув, ишлаб чиқариш, ижтимоий инфратузилмалар, турар-жой
бинолари (ётоқхоналар) ва клиник базаларни хусусийлаштирилишга йўл
қўйилмайди.
44
Do'stlaringiz bilan baham: |