ЛойиҳА Ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида


-боб. Таълим тизимида назорат


Download 403.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/36
Sana11.10.2023
Hajmi403.75 Kb.
#1697823
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
@idum uz talim tugrisida loyiha 3.04.2018-

10-боб. Таълим тизимида назорат 
 
61-модда. Таълим соҳасидаги давлат назорати 
 
Давлат томонидан таълим сифати таъминланишини назорат қилиш – 
таълим муассасалари томонидан берилаётган таълим мазмуни ва сифатининг 
ушбу Қонун, таълим соҳасига оид бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек давлат 
таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлигини ўрнатиш 
ҳисобланади. 
Идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим 
муассасалари, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар 
фаолияти устидан давлат назорати амалга оширилади.
Таълим соҳасидаги давлат назорати, таълим сифатини назорат қилиш 
бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи омонидан амалга оширилади.
Таълим муассасалари таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат 
бошқаруви органига таълим сифатини таъминлаш устидан давлат назоратини 
амалга оширишда кўмаклашишга мажбур. 
Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи таълим 
муассасалари ва таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан 
берилаётган таълим мазмуни ва сифатининг ушбу Қонун, таълим соҳасига оид 
бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек давлат таълим стандартлари ҳамда давлат 
талабларига номувофиқлигини аниқлаганда уни бартараф этиш бўйича уларга 
тақдимнома киритади. 
62-модда. Таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш 
 
Ўқув режасидаги фан (модул), курснинг алоҳида қисми ёки тўлиқ ҳажмини 
ўз ичига олган ўқув дастурларининг таълим олувчилар томонидан 
ўзлаштирилиши белгиланган тартибда назорат синовларини ўтказиш орқали 
амалга оширилади. 
Таълим олувчи ўқув режасидаги бир ёки бир неча фанлар (модуллар), 
курслар бўйича синов назоратидан қониқарсиз баҳоланган тақдирда академик 
қарздор ҳисобланади.
Умумий ўрта таълимни оилада олувчи вояга етмаган болаларнинг ота-
оналари (қонуний вакиллари) ва таълим муассасалари академик қарздорликни 


45 
бартараф этиш учун шароит яратади ва уни ўз вақтида бартараф этилишини 
назорат қилади. 
Белгиланган муддатларда академик қарздорликни бартараф эта олмаган 
касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари таълим олувчилари ўқиётган 
семестрида қайта ўқиш учун қолдирилади. 

Download 403.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling