Loyihasi : tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


Download 487 Kb.
bet29/33
Sana25.02.2023
Hajmi487 Kb.
#1230173
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
FIRDAVS

Жорий операциялар бўйича тўлов баланси таркибига савдо баланси ва “кўринмас” операциялар киради. Тўлов баланси тузишнинг айрим услублари давлатнинг бир томонлама ўтказмаларини алоҳида модда бўйича ифода этишни ва унинг қолдиғини жорий операциялар бўйича қолдиққа қўшмайди. Бу операцияларнинг жорий операциялар дейилишига сабаб, дунёдаги товарлар ва хизматлар савдосини молиявий ресурслар ҳаракатидан ажратиб, алоҳида равишда тақдим этишдан иборат.
Капитал ва кредитлар ҳаракати балансида хусусий ва давлат капиталларининг олиб келиниши ёки олиб кетилиши, олинган ёки берилган халқаро кредитларнинг ўзаро нисбатлари ифода этилади. Ўз иқтисодий мазмунига кўра, бу операциялар 2 категорияга бўлинади: тадбиркорлик ва ссуда капиталининг халқаро ҳаракати.
Тадбиркорлик капитали тўғридан-тўғри, бевосита хорижий инвестициялар (корхоналарни хорижда сотиб олиш ёки қуриш) ва портфель инвестициялар (хорижий компанияларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш) ни ўз ичига олади. Бевосита инвестициялар узоқ муддатли капитални олиб чиқиб кетишнинг энг муҳим шаклларидан бири бўлиб, тўлов балансига сезиларли таъсир кўрсатади. Улар қарз мажбуриятини англатмайди, чунки бундай операциялар, одатда, мулк сотиб олиш билан боғлиқ бўлади. Бундай инвестициялар натижасида, халқаро ишлаб чиқариш ривожланиб, миллий иқтисодиётларни дунё хўжалигига боғланиши мустаҳкамланади. 1997 йилга келиб, барча мамлакатларнинг бевосита инвестициялари йиғиндиси билан ҳисобланганида 3 трлн. АҚШ долларини ташкил қилган эди. Тадбиркорлик капиталининг олиб чиқиб кетилиши, ишлаб чиқариш ва ташқи савдо ривожига нисбатан тезроқ ривожланмоқда. Бу эса, унинг байнанмилаллашув ва глобализация жараёнидаги ўрни юқорилигидан далолат беради.
Бевосита хорижий инвестицияларнинг иккидан уч қисмидан кўпроғи ривожланган давлатларнинг ўзаро капитал қўйилмалари бўйича алмашинувидир. Бу эса, ривожланган мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий алоқалари бошқа давлатлар билан бўлган алоқаларга нисбатан мустаҳкамроқ тус олиб бораётганидан далолат беради.
Халқаро ссуда капитали ўз муддатлилиги билан турли кўринишларда таснифланади:
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли операциялар бир йилдан ортиқ муддатга тақдим этилган, давлат ва хусусий заём ва кредитларни ўз ичига қамраб олади. Давлат заём ва кредитларини олувчи мамлакатлар бўлиб, иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича етакчи мамлакатлардан бирмунча орқароқда бўлган давлатлар майдонга чиқмоқдалар. Ривожланган давлатлар эса, асосий кредитор сифатида фаолият юритмоқдалар. Кейинги йилларда, хусусий заём ва кредитлар билан бўладиган вазият ўзгачароқ тус олмоқда. Бу ерда ҳам, ривожланиб келаётган мамлакатлар, ривожланган давлатларнинг корхоналаридан, кредит-молия институтлари-дан қарз олишга мажбур бўлиши кузатилмоқда. Ривожланган давлатларнинг корпорациялари ўз облигацияларини дунё бозорларига қўйиши натижасида, кўплаб миқдорда капитал йиғиб оладилар.
Қисқа муддатли операциялар ўз ичига бир йилгача бўлган халқаро кредитларни, миллий банкларнинг хорижий банклардаги жорий ҳисобварақлари (авуарлар), капиталнинг банклараро ҳаракатини акс эттиради.
Охирги 20 йил ичида банклараро қисқа муддатли кредитлар билан боғлиқ операциялар кескин ўзгаришга учради. Агарда, ўтган асрнинг 60-70 йилларида “иссиқ” пулларнинг ҳаракати устунлик қилган ва Бреттонвуд валюта тизимининг инқирозига олиб келган бўлса, 80-90 йилларда эса, қисқа муддатли капитал оқимлари, асосан, евровалюта бозорлари орқали амалга ошадиган бўлди.
Тўлов балансига маълумот йиғиш ва уларни статистик қайта ишлаш услубиятларининг мукаммаллашиб боришига қарамасдан, айрим хато ва камчиликлар ҳали ҳам сезилиб турибди. Шу боисдан ҳам, “Хато ва камчиликлар” моддаси махсус киритилган бўлиб, унда статистик хатолар ва назардан четда қолдиришлар ҳисобга олиб борилади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, қисқа муддатли капитал ҳаракати, айниқса инқироз даврларида ҳисобга олиш борасида айрим қийинчиликларни юзага чиқармоқда.
Тўлов балансининг энг охирги моддаларида, ликвид валюта активлари билан боғлиқ операциялар акс эттирилиб, бу ерда давлатнинг валюта органлари ҳам иштирок этади ва натижада расмий олтин-валюта захираларининг миқдори ва таркибининг ўзгаришига олиб келади.
Мамлакатларнинг халқаро ҳисоб-китобларини акс эттириш учун тузиладиган тўлов баланси, бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ҳисоб ҳамда таҳлилий вазифаларга мўлжалланган бўлади. Халқаро иқтисодий операция қатнашувчилари турличадир: алоҳида мамлакатлар ва уларнинг гуруҳлари, миллий, хорижий ва трансмиллий корпорациялар, компаниялар ва банклар, турли хил миллий ва халқаро ташкилотлар ҳамда муассасалар, алоҳида шахслар, давлат валюта органлари ва ҳ.к. Бу нафақат миллий, балки хорижий манбалардан келиб турган катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш заруратини келтириб чиқаради. Асосий талаб, бир турдаги кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ва маъносининг ягоналиги ҳисобланади. Қабул қилинадиган кўрсаткичларга универсал тус берадиган ва уларнинг таққослашга имконият берадиган бирликка эришиш учун, ХВФ Бошқарувининг тўлов баланси тузиш бўйича зарурий тавсиялари мавжуд.
Ҳозирги вақтда, ХВФга аъзо бўлган мамлакатлар тўлов балансини тузишда, ушбу тавсияларга асосланилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида, айрим мамлакатлар иқтисодиётидаги шартли хусусиятлар, ташқи иқтисодий ҳолати, қабул қилинган миллий ҳисоб тизимидан келиб чиққан ҳолда, тўлов баланси тузиш қоидаларига ўз элементларини киритадилар, уларни ифодалайди. Шунинг учун, айрим мамлакат тўлов баланси кўрсаткичларини таққослашда, маълум даражада шартлилик ва ноаниқликлар мавжуд. Шу сабабли, бундай солиштириш натижасида берилган хулосалар мутлоқ тўлиқ ва ҳар доим ҳам реал воқеликни акс эттирмасдан, балки жараёнлар йўналишини кўрсатади ва бу йўналишнинг натижалари қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ахборот олишга имкон беради.
Тўлов балансининг турли таърифлари. Тўлов балансига таъриф беришда ва унинг иқтисодий моҳиятини ёритиш учун, аввало, чет эл адабиётларида тўлов балансига берилган мавжуд таърифларга мурожаат қиламиз. Мавжуд таърифлар бўйича турли даражада ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, тўлов баланси — мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини акс эттирувчи ҳамда статистик маълумотлар берувчи баланс шакли сифатида қабул қилинган. Америкалик иқтисодчилардан Вассерман ва Уэйр тўлов баланси муаммолари ҳақидаги ишларида қуйидагича таъриф келтирилади: «Маълум давр оралиғида резидент мамлакатлар ва бошқа мамлакат вакиллари ўртасида иқтисодий операцияларни статистик кўрсатилиши тўлов балансида белгиланиши мумкин». ХВФ услубий кўрсатмаларида айтилишича: «Тўлов баланси ҳозирги вақтдаги статистик жадвалларни кўрсатади: а) маълум мамлакат ва дунёнинг қолган мамлакатлари ўртасида товарлар, хизматлар ва даромадлар операцияси; б) маълум мамлакатга тегишли олтин, СДР ва бошқа мулкларни, шунингдек, бошқа мамлакатларга нисбатан молиявий талаблар ва мажбуриятларнинг ўзгариши; в) ўзаро қопланмайдиган бухгалтерия операцияларида, баланслаштириш учун зарур бўлган мувозанатлаштирувчи ёзишмалар ва бир ёқлама ўтказмалар. Бундай кўрсатмаларга мувофиқ, тўлов балансида нафақат бажарилган операциялар, балки операцияларни баланслаштириш учун сунъий тузилган кўрсаткичлар акс эттирилади.
Резидент тушунчаси. Мамлакатнинг ташқи иқтисодий операцияларини ички хўжалик операцияларидан ажратиш учун тўлов балансини тузишда асосий ўринни резидент ва битимлар тушунчалари эгаллайди, шунингдек, ҳисобга олиниши зарур бўлган трансакциялар нималигини билиш муҳим. Ташқи иқтисодий операцияларда иштирок этувчи фирмалар, ташкилотлар халқаро тўлов алоқалари нуқтаи назаридан ё шу мамлакатнинг резидентлари ёки норезидентлари бўладилар. Бу шунчаки оддий савол бўлиб туюлиши мумкин, лекин замонавий халқаро алоқаларда бунга муҳим ва шу билан мураккаб масала сифатида ёндошилади. Халқаро капитал оқимининг кенгайиши, ТМКлар фаолиятининг янги тус олиши, кенг миқёсда ишчи кучи миграциясининг юз бериши, жаҳон хўжалигида жиддий тузилмавий ўзгаришларни келтириб чиқарди.
ХВФ бошқарувига қуйидагича таъриф берилади: «Мамлакат иқтисодиёти — бошқа ҳудудга нисбатан, маълум ҳудуд билан узвий боғланган хўжалик бирликлари йиғиндиси сифатида қаралади. Бу мамлакатнинг тўлов баланси, юқоридаги хўжалик бирликларининг бошқа мамлакатлар билан амалга оширадиган операцияларини акс эттиради (агар, ушбу хўжалик бирликлари мазкур мамлакатнинг резидентлари сифатида қаралса). Ёки ушбу хўжалик бирликлари шу мамлакат операциялари билан акс эттирилади (агар хўжалик бирликлари мамлакат алоқаларида норезидент сифатида қаралса)». ХВФ бошқарувининг таъкидлашича, иккиёқлама ёзув тизимининг қўлланилиши натижасида, айрим хатоларнинг бўлиши балансни бузмайди. Фақатгина, амалга оширилган операцияларни тақдим этишда, айрим номутаносибликлар юзага келиши мумкин.
Буни чеклаш учун «резидент» тушунчасининг универсал, таърифини ишлаб чиқилиши ва уни тўғри қўллаш керак.
АҚШда ҳамма ҳукумат органлари, миллий компаниялар ва мамлакатда доимий яшовчи фуқаролар резидент ҳисобланади. Чет элда яшовчи (давлат ишчиларидан ташқари) америка фуқароларига келсак, уларни резидентлар қаторига қўшиш давлат ташқарисида бўлиш муддатининг узоқлигига ва бошқа омилларга боғлиқ. Америка корпорацияларининг чет элдаги филиаллари, АҚШ учун чет эл фирмалари ҳисобланади. Худди шундай изоҳланиш, бошқа етакчи мамлакатларда ҳам қўлланилади.
ГФРда тўлов баланси нуқтаи назаридан резидентлар деб: «миллатидан қаътий назар, иқтисодий манфаатлар маркази шу мамлакат бўладиган барча жисмоний ва юридик шахслар, ташкилотлар ва бошқалар ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ГФРда резидент сифатида фақат немис миллатига мансуб бўлган шахслар эмас, балки ГФРда асосланиб, фаолият юритаётган хорижий тадбиркорлар ҳам резидент ҳисобланади.
Францияда қабул қилинган тушунчаларга мувофиқ, Францияда истиқомат қилувчи барча французлар, шунингдек, чет элда икки йилдан кам муддат истиқомат қилган французлар ва хорижий хизматчилардан ташқари, икки йилдан ортиқ Францияда яшаб турган хорижликлар ҳам резидент деб ҳисобланади. Францияда ишлаб турган дипломатик ваколатхона аъзоларидан ташқари барча юридик шахслар резидент ҳисобланади.
2003 йил 11 декабрда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунида резидент ва норезидент тушунчаларига таъриф берилган. Ушбу қонунга асосан, «Резидент»га қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга, шу жумладан, вақтинча Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган жисмоний шахслар;

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ташкил қилинган ва рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикасида жойлашган, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги юридик шахслар;

  • Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ҳуқуқига эга дипломатик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, шунингдек, хориждаги бошқа Ўзбекистон Республикасининг хўжалик ва бошқа тижорат фаолияти юритмайдиган корхона ва ташкилотларининг ваколат-хоналари.

«Норезидент»га қуйидагилар киради:

  • хорижда доимий яшаш жойига эга бўлган, шу жумладан, вақтинча Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган жисмоний шахслар;

  • хориж мамлакатлари қонунчилиги асосида ташкил қилинган ва рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг корхона ва ташкилотлари иштирокидаги юридик шахслар;

  • хориж давлатларининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ҳуқуқига эга дипломатик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, шунингдек, хорижнинг бошқа Ўзбекистон Республикасидаги хўжалик ва бошқа тижорат фаолияти юритмайдиган корхона ва ташкилотларининг ваколатхоналари.

OZBEKISTONDA
Тижорат банкларининг муддатли битимлари деб, белгиланган муддатда, аммо икки иш кунидан кейин амалга ошириладиган операцияларга айтилади.
Амалиётда муддатли битимларнинг кенг тарқалган қуйидаги турлари мавжуд:

  • форвард валюта битимлари;

  • молиявий фьючерс битимлари;

  • валюта опциони;

  • своп операциялари.


Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling