Loyihasi : tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


Тўлов балансининг таркиби


Download 487 Kb.
bet28/33
Sana25.02.2023
Hajmi487 Kb.
#1230173
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
FIRDAVS

Тўлов балансининг таркиби. Тўлов баланси қўйидаги асосий бўлимлардан ташкил топган:

  • савдо баланси, яъни товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши ўртасидаги нисбат;

  • хизмат ва нотижорат тўловлар баланси;

  • ўз ичига товарлар, хизматлар ва бир ёқлама тўловлар ҳаракатини олувчи жорий операциялар баланси;

  • капитал ва кредитлар ҳаракатининг баланси;

  • расмий валюта захиралари бўйича операциялар.

Савдо баланси. Тарихий нуқтаи назардан олиб қараганда, ташқи савдо — халқаро иқтисодий муносабат-ларнинг илк кўриниши бўлиб, миллий хўжаликларнинг жаҳон ҳамжамиятига алоқасини ифодалайди. Халқаро савдо орқали, дунёда меҳнат тақсимотига биноан, мамлакат истиқболи белгилаб берилади.
Ташқи савдо кўрсаткичлари тўлов балансида ўзига хос аҳамият касб этади. Товарлар экспорти ва импорти кўрсаткичлари савдо баланси асосини ташкил этади.
Ҳар бир давлатнинг актив ёки тақчил қолдиғи, унинг дунё ҳамжамиятига бўлган интеграциясига чамбарчас боғлиқ. Айрим ривожланган мамлакатлар (Япония, ГФР ва бошқалар) ўз актив қолдиқларини капитал экспорти, хорижда қўшимча иқтисодиётни йўлга қўйиш каби масалаларга сафарбар этади.
Пассив савдо баланси, мамлакатнинг халқаро жиҳатдан кучсизроқ эканлигини билдириб, унга эга бўлиш мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳол эса, валюта тушумларига муҳтож бўлган айрим мамлакатлар учун тўғри ҳисобланади. Саноат ишлаб чиқаришга ихтисослашган мамлакатлар учун, бу кўрсаткич бошқа бир моҳият касб этади. Масалан, мамлакат савдо балансидаги тақчиллик, мамлакат бозорига четдан келадиган рақобатчилар сонини оширади.
Хизматлар баланси ўз ичига транспортли ташувлар, суғурта, электрон, телекосмик, телеграф, телефон, почта ва бошқа алоқа турлари бўйича, халқаро туризм, илмий-техник ва ишлаб чиқариш малакасининг алмашинуви, эксперт хизматлари, дипломатик, савдо ва бошқа ваколатхоналарни хорижда сақлаш харажатлари, маълумотлар узатиш, маданий ва илмий алмашинувлар, турли комиссион йиғимлар, реклама, ярмаркалар ҳамда бошқалар бўйича тўлов ва тушумларни олади. Хизматлар ҳозирги кунда дунё иқтисодий алоқаларининг энг динамик ҳолда ривожланаётган қисми бўлиб, унинг тўловлар ва тушумлар ҳажмига бўлган таъсири доимо ўсиб бормоқда. Одатий ҳисобланган хизматлар (транспорт, суғурта) савдо ташувларининг ҳажм ва шакл жиҳатдан қайта шаклланиши, улардаги ярим тайёр маҳсулотлар ўрнининг ошиши, халқаро кооперация ва ихтисослашувнинг ривожланиши туфайли тубдан қайта тикланмоқда. Ривожланган мамлакатларда яшаш даражасининг ўсиши боис, халқаро туризм кўламлари, бунинг таркибида ишлаб чиқаришнинг халқаро тус олиб бориши туфайли, ишбилармон ташрифлар ҳам кескин ортиб бормоқда.
Халқаро ишлаб чиқариш, илмий-техника инқилоби ва бошқа байналмилаллашув омиллар, лицензиялар, ноу-хау, бошқа кўринишдаги илмий-техник ва ишлаб чиқариш тажрибаси, лизинг хизматлари (ускуналар ижараси), ишбилармон маслаҳатлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш ва шахсий тусдаги хизматлар савдоси кун сайин ривожланиб бормоқда. Халқаро статистика қоидаларига биноан, “хизматлар” деб аталувчи бўлимда халқаро кредитлар фоизлари ва инвестициялар даромадлари бўйича тушумлар ҳисобга олиниб келинмоқда, ваҳоланки, бу тўловлар ўз иқтисодий мазмунига кўра, капитал ҳаракатига кўпроқ яқинлиги мавжуд.
ХВФ услубига кўра, бир томонлама ўтказмаларни алоҳида бир элемент қилиб кўрсатиш қабул қилинган. Буларнинг таркибига қуйидагилар киради: 1) давлат операциялари — бошқа давлатларга бериладиган иқтисодий ёрдам кўринишидаги субсидиялар, давлат нафақалари, халқаро ташкилотларга бериладиган бадаллар; 2) хусусий операциялар — ишчи, мутахассис, қариндошларнинг ўз ватанига қиладиган пулли кўчирмалари. Бу турдаги операциялар катта иқтисодий аҳамият касб этади. Италия, Туркия, Испания, Греция, Португалия, Покистон, Миср ва бошқа давлатлар ўз фуқароларининг хорижда ишлашига ижобий назар билан қарашади. Чунки, улар мамлакатга валюта оқимини олиб келадилар. ГФР, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Швейцария, ЖАР каби мамлакатлар тўлов балансларида бу модда тақчил ҳисобланади, чунки бу мамлакатларга хорижий ишчилар келиб, ўзлари билан ишлаб топган маблағларини олиб чиқиб кетадилар.
Юқорида номлари келтириб ўтилган: инвестициядан олинадиган даромадлар ҳаракати, ҳарбий тусдаги битимлар ва бир томонлама ўтказмаларни “кўринмас” операциялар деб аташади, чунки уларнинг моддий бойликлар ҳаракатига ҳеч қандай таъсири йўқ.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling