Loyihasi : tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


Олтин-валюта захиралари йирик ҳажмда бўлган


Download 487 Kb.
bet26/33
Sana25.02.2023
Hajmi487 Kb.
#1230173
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
FIRDAVS

Олтин-валюта захиралари йирик ҳажмда бўлган
баъзи бир давлатлар рўйхати (млрд. АҚШ долларида)




Chet el valyutasi

Oltin va valyuta




1990

1996

1997

1990

1996

1997

Ривожланган мамлакатлар:
Япония
АҚШ
Германия
Испания
Италия
Швейцария
Франция
Голландия
Норвегия
Австрия
Ривожланаётган мамлакатлар:
Хитой
Тайвань
Сингапур
Гонконг
Бразилия
Жанубий Корея
Таиланд
Индия
Малайзия
Мексика

589,1
78,5
72,3
67,9
51,2
62,9
29,2
36,8
17,5
15,3
9,4
318,2
29,6
72,4
27,7
24,6
7,4
14,8
13,3
1,5
9,8
9,9

789,2
216,6
64,0
83,2
57,9
45,9
38,4
26,8
26,8
26,5
22,9
780,1

107,0
88,0


76,8
63,8
58,3
34,0
37,7
20,2
27,0
19,4

777,2
221,1
56,8
80,8
63,4
42,2
35,0
29,0
27,7
28,5
20,6
842,4
122,8
90,0
80,7
67,6
55,8
34,0
31,4
25,7
26,6
23,8

895
87,8
173,1
104,5
57,2
88,6
61,3
68,3
34,4
15,8
17,2
373,3
34,5
77,7
27,7
24,6
9,2
14,9
14,3
5,6
10,7
10,2

1065,5
225,6
160,7
118,3
63,7
70,6
69,2
57,0
39,6
27,0
26,8
838,6
111,7
93,0
76,8
63,8
59,7
34,2
38,6
24,9
27,9
19,5

1023,4
229,2
144,3
112,6
68,6
64,5
62,9
56,4
36,1
28,8
24,0
895,0
127,1
94,6
80,7
67,6
57,2
34,2
32,2
30,0
27,4
23,9

“Лувр келишуви” иқтисодиёт ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлашишига олиб келмади, чунки унда ҳисоб ставкасини ўзгартириш келишуви доирасидан четга чиқилмади ҳамда АҚШ давлат бюджети тақчиллиги муаммосини ҳал этиш масаласи ва халқаро тўловларни баланслаштирилмаганлигига эришилгани йўқ.
Охирги йигирма йил давомида валюта сиёсатидаги барқарор ҳолатни олиб бориш мақсадида ҳамда ўз валюталарининг кучли позициясини ушлаш учун бир қанча ривожланган ва шуниси қизиқарлики, ривожланаётган мамлакатлар ҳам йиғаётган олтин-валюта захираларининг кўпайиши билан изоҳлаш мумкин. Олтин ва валюта захираларининг етарлилиги бир қанча Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида юз берган молиявий инқироз пайтида интервенция қилишга асосий манба бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳақидаги қонуннинг 42-моддасида халқаро захиралар тўғрисида қуйидагича қайд этиб ўтилган:
“Марказий банк ўзининг баланс ҳисобларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини шакллантиради. Бу захиралар қуйидагиларни:

  • олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни;

  • нақд чет эл валютасини;

  • чет эл банкларида, халқаро молия ташкилотларида ҳисобварақлар ва депозитларда бўлган чет эл валютаси қолдиқларини;

  • чет эл ҳукуматлари, банклари ва халқаро молия ташкилотлари чиқарган ёки кафолатланган чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўз ичига олади.

Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг монетар ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш учун, шунингдек, халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни таъминлаш учун етарли бўлган даражада халқаро захиралар сақлаб турилишига ёрдам беради.
Халқаро кредитлар бўйича қарздорлик муаммоси — умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган муаммо сифатида 1982 йилда юзага келди. Чунки, биринчи марта ўтган асрнинг 80-йилларида Мексика давлати ўзини расман банкрот, деб эълон қилди. Яъни, олинган халқаро кредитларни қайтара олмаслигини маълум қилди. Мексикадан кейин бир қатор давлатлар Бразилия, Аргентина, Парагвай ва бир қатор Африка давлатлари ўзларини расман банкрот, деб эълон қилдилар.
Ўтган асрнинг 90-йилларининг бошларига келиб, биринчи марта кредитларнинг фоиз тўлови суммаси уларнинг асосий суммасидан ошиб кетди. Бунинг асосий сабабларидан бири — берилган жами халқаро кредитларнинг 60 фоизи сузиб юрувчи ставкага эга эканлигидадир.
Халқаро кредитлар бўйича ана шундай кескин муаммонинг юзага келишига сабаб бўлган уч омилни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Кредит олган мамлакатлар иқтисодиётида халқаро кредитлардан самарали фойдаланишнинг иложи бўлмаганлиги. Халқаро кредит ёрдамида молиялаштирилган йирик лойиҳалар аксарият мамлакатларда ўзини оқламади. Инфляция даражаси нисбатан юқорилиги кредитларнинг қайтариш масаласини оғирлаштирди.

  2. Халқаро кредитлар берган хусусий тижорат банклари кредитлар бўйича тобора тўпланиб бораётган қарз суммасини жиддий таҳлил қилмадилар. Тижорат банклари бу мамлакатларга берилган кредитлари учун етарли даржада таъминланганлик объектлари ва бошқа ҳимоя чораларини кўришга шошилмадилар. Халқаро кредитларнинг сезиларли қисми молиялаштирилаётган объектдан тушадиган даромадлар суммаси билан таъминланган эди. Бу объектларга қилинган харажатлар уларни ишга тушириш билан боғлиқ тадбирлардан келадиган даромадлар суммасига нисбатан сезиларли даражада катта эди. Демак, кредитлар мазкур таъминланганлик объекти сифатидаги аҳамиятини йўқотди. Шуниси эътиборлики, айрим тижорат банклари эса, ишончли кредитлар берган.

  3. Ушбу мамлакатларда молиявий — пул-кредит инстру-ментларида фойдаланишда йўл қўйилган хатоликлар пировард натижада тўлов баланси ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлади. Бу эса, ўз навбатида миллий валюталарнинг курсига таъсир қилади. Иккинчи томондан, давлат бюджети тақчиллик ҳажмининг ортиши пул массасининг ўсишига олиб келади.

Халқаро кредит бўйича қарздорлик муаммоси кескин ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келади:
1. Халқаро кредитлар бўйича ўз муддатларида тўланмаган қарз суммалари ва фоиз суммалари тўпланиб бориши натижасида уларни тўлаш тобора қийинлашиб боради. Чунки, муддатида тўланмаган кредит суммаларига оширилган фоиз ставкасида ҳақ тўланади. Айниқса, сузиб юрувчи кредитларнинг қиймати ўсишига сабаб бўлади. Бунинг 2 асосий оқибатини кўриш мумкин:

  • мамлакат миллий даромадининг асосий қисми кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлашга кетади. Бу эса, мамлакатдаги инвестиция ҳажмини қисқартиради;

  • халқаро кредитга асосан, етакчи эркин алмашинадиган валюталарда тўлашади. Қарз суммасининг ўсиши мамлакатдан чет эл валютасининг кўпроқ чиқиб кетишини билдиради. Бу эса, миллий валютанинг курсига салбий таъсир этади.

2. Мамлакатнинг жаҳон ссуда капиталлари бозорида кредит олиши қийинлашади. ХВФ, Жаҳон банки, ЕТТБ каби ташкилотлар томонидан бериладиган кредитлар тобора оғир шартли бўлиб боради.
3. Инфляция даражаси кучаяди. Бу эса, аҳолининг турмуш даражасининг пасайишига ва жамғармаларнинг қадрсизланишига олиб келади.
4. Тўлов баланси тақчиллиги шу даражага етиши мумкинки, бунинг натижасида иқтисодиётда бир қатор салбий оқибатлар, жумладан, доллар фетишизми пайдо бўлиши мумкин.
5. Давлат бюджети тақчиллиги кучаяди. Бу эса, ижтимоий дастурларни қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.
Халқаро кредитлар бўйича қарздорлик муаммосини ҳал қилиш масалалари билан Лондон ва Париж клублари шуғулланади. Агар, қарздор давлат ёки давлат органи бўлса, бу масала Парижда кўриб чиқилади. Агар қарздор бўлиб, хусусий банклар ва компаниялар ҳисобланса, бу масала Лондон клубида кўриб чиқилади. Ҳар иккала клуб ҳам, доимий ташкилот эмас, балки вақти-вақти билан чақирилиб фаолият юритилади. Масалан, Париж клубининг йиғилишлари Франция Молия вазирлигининг биносида маълум вақтларда ўтказиб турилади. Йиғилишда энг аввало, қарздор мамлакатлар вакилларининг маърузаси эшитилади. Париж клубида бундай маърузалар ҳукумат раҳбарлари ёки унинг расмий агентлари — Молия вазири ёки Марказий банк Раиси ушбу маърузаларни ўқийди. Маърузада кредитларнинг қайтарилмаётганлигини, мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ва кредитни қайтариш учун қандай чоралар қўлланилаётганлиги тўлиқ ўз аксини топган бўлиши лозим. Ундан сўнг, кредиторларнинг даъволари эшитилади. Ундан сўнг эса, ХВФ нинг экспертлари маъруза қиладилар. Олиб бориладиган мунозаралардан сўнг ҳар иккала клубда халқаро кредитларни қайтариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади.
Халқаро кредитлар бўйича қарздорлик муаммосини ҳал қилишнинг энг маъқул йўли ҳозирги кунда ушбу давлатларга янги кредитлар бериш ҳисобланади. Гарчи мазкур усул ҳозирча ягона самарали усул ҳисобланса ҳам, у қарздорлик муаммосини тўла ҳал қилмайди. Қарздорлик муаммосини ҳал қилишнинг оптимал йўлларидан бири — кредитни беришга кириш жараёнида уни тўла қонли таҳлил ҳисобланади. Йирик кредитлар бўйича таъминланганлик масалалари муҳим ўрин эгаллайди. Таъминланмаган ссудалар бўйича риск ҳамиша сақланиб қолади. Демак, олинаётган ҳар қандай халқаро кредитни қайтариш кераклигини ҳис қилган ҳолда ундан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Барча мамлакатлар замонавий жаҳон хўжалигининг аъзоси бўлиб ҳисобланади ҳамда улар жаҳон хўжалигининг иқтисодий тизими орқали ташқи иқтисодий алоқаларга эга бўлмасдан, алоҳида фаолият юрита олмайдилар. Мамлакат-нинг ўз ҳамкорлари билан бўлган ташқи иқтисодий алоқалари унинг жаҳон хўжалигидаги алоқалари бўлиб, миллий иқтисодиётни халқаро хўжалик билан боғлаб туради. Шу сабабли ҳам, “ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар ҳамда операциялар” ва “жаҳон хўжалиги алоқалари” атамаларини синоним сифатида қабул қилиш мумкин.
Жаҳон хўжалиги алоқалари ўз ривожи давомида маълум бир босқичларни босиб ўтган ҳолда ривожланиб, мазмун ва моҳиятан бойиб боради: савдо ва хизматлар кўрсатишдан – капитал олиб чиқиш ва халқаро ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, кейинчалик эса — валюта, кредит, қимматли қоғозлар бозори ягона жаҳон бозори даражасига кўтарилмоқда.
Жаҳон хўжалиги алоқаларининг эволюцион генератори бўлиб, дунёнинг ривожланган мамлакатлари хизмат қилади. Халқаро иқтисодий алоқаларнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши, мазкур давлатларнинг интеграция-лашуви натижасида келиб чиқмоқда. Мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқалардан ташқари сиёсий, ҳарбий, маданий ва бошқа турдаги алоқалар мавжуд бўлиб, улар натижасида пулли тўловлар ҳамда ҳисоб-китоблар юзага келади. Давлатнинг кўп қиррали алоқаларининг йиғиндисини, унинг халқаро операциялари бўйича баланс ҳисобварағида кўриш мумкин. Бу ҳужжат тўлов баланси деб номланади.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling