Loyihasi : tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


Download 487 Kb.
bet27/33
Sana25.02.2023
Hajmi487 Kb.
#1230173
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
FIRDAVS

Тўлов баланси халқаро операцияларнинг баланс ҳисобварағи, яъни бу давлатнинг товарлар, хизматлар, капиталларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш кўрсаткичларининг нисбати кўринишидаги барча халқаро алоқалари мажмуининг пулдаги ифодаси. Халқаро операцияларнинг баланс ҳисобварағи ўз моҳияти жиҳатдан мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг кўлами, таркиби ва туси жиҳатдан миқдорий ва сифат кўринишини ҳамда унинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини белгилайди. Амалиётда “Тўлов баланси” деб аталувчи терминдан фойдаланишга кўникма ҳосил қилинган бўлиб, барча операциялар бўйича валюта оқимларига кирувчи ва чиқувчи кўринишларда фарқлаш келишиб олинган.
Нашр қилинадиган тўлов балансларидаги маълумотлар фақат тўланган ва маълум муддатга тўланиши шарт бўлган қисмдан иборат бўлибгина қолмай, балки халқаро даражадаги талаблар ва мажбуриятлар тўғрисидаги кўрсаткичларни ҳам ўз ичига олади. Бу эса, кўплаб иқтисодий алоқалар, кредит асосида амалга оширилган-лигидан далолат беради.
Сўнгги пайтларда, тўлов балансига қўшимча равишда, мамлакатнинг халқаро активлари ва пассивлари тўғрисидаги баланс ҳам нашр этилмоқда. Бу эса, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси қандай даражада эканлигидан далолат беради. Бу ҳужжатда, мамлакатнинг берган ва олган кредитлари, инвестициялари ва бошқа молиявий активларининг кўрсаткичлари нисбий кўринишларда ифода этилади. Бу борада маълум бир мамлакатлар олган маблағлар юзасидан устунликка эга бўлса, бошқа бирлари эса, берилган маблағлар юзасидан устунлик қилади. Айрим мамлакатларда эса, ҳар иккала кўрсаткич ҳам бир хилда юқори даражада. Бу борада АҚШ хориж молиявий ресурсларини нетто-импорт қилувчи сифатида юқори ўринларда туради. Халқаро молиявий ҳолат ва тўлов баланси кўрсаткичлари ўзаро алоқадор бўлади.
Ўз иқтисодий мазмунига кўра, маълум бир вақтга нисбатан ва маълум бир давр давомида тузилган тўлов баланслари фарқланади. Тўлов балансини маълум бир вақтга нисбатан муқим ҳолда акс эттириш қийин, чунки ундаги ҳолат вақт сайин, тўловлар ва олинадиган тушумлар бўйича ўзгариб туради.
Бухгалтерия нуқтаи назаридан, тўлов баланси доимо тенглашган кўринишда бўлиши лозим. Аммо, ҳақиқатда эса, унинг асосий элементлари, бўлимлари бўйича тушумлар тўловлардан ортиқ — актив қолдиқ; тўловларнинг тушумлар-дан ортиқ бўлиши — пассив қолдиқ ҳолатлар кўпроқ юзага чиқади. Шу сабабли ҳам, тўлов балансини тузиш ҳамда қолдиқларни аниқлаш, алоҳида аҳамият касб этади. Тўлов балансини тузиш назарияси ва амалиёти жаҳон хўжалигидаги ўзгаришларга боғлиқ ҳолда ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда тўлов баланси турли кўринишларда акс эттирилмоқда.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling