Loyihasi : tijorat banklarining valyuta operatsiyalari
Download 487 Kb.
|
FIRDAVS
Валюта опциони. Валюта опциони унинг харидорига маълум бир ҳуқуқни беради, айни пайтда, унинг зиммасига келажакдаги маълум муддатда белгиланган нарх бўйича хорижий валютанинг муайян миқдорини харид қилиш ёки сотиш мажбуриятини юкламайди. Опционни сотувчи харидор олдида келажакдаги муайян муддатда қатъий белгиланган нарх бўйича муайян миқдордаги хорижий валюталарини харид қилиш ва сотиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Опцион шартномасининг тузилиши ҳар қандай олди-сотди савдо битими сингари сотувчи ва харидорнинг мавжуд бўлишини кўзда тутади. Опцион харидори (шунингдек, опцион эгаси деб номланади) ушбу операцияни амалга ошириш ҳуқуқини олиш эвазига белгиланган миқдордаги пулни — воситачилик ҳақини тўлайди. Опцион олдиндан белгиланган муддатгача кучга эга бўлади. Ушбу муддат экспирация санаси деб аталади. Опцион турли хил турдаги товарлар учун (ер, кўчмас мулк, чет эл валютаси, қимматли қоғозлар ва фьючерс контрактлари), тузилиши мумкин. Шунингдек, у товарни амалда етказиб берилишини кўзда тутмаслиги мумкин (бундай опционга «ҳисоб-китоб» опциони дейилади).
Валюта опциони биринчи марта 1982 йили Филадельфия биржасида амалга оширилган эди. Шундан сўнг, валюта опционлари билан савдо жаҳоннинг кўплаб биржаларида амалга оширила бошланди. Опциондан инвестиция портфелининг муҳим элементи ва суғурталашнинг самарали усули сифатида фойдаланиш учун унинг қандай ишлашини билиш лозим. Опционларнинг қуйидаги иккита асосий тури мавжуд: «колл-опцион» ёки харид қилиш учун опцион; «пут-опцион» ёки сотиш учун опцион. Колл-опционнинг харидори олдиндан белгиланган нарх бўйича муайян товарни сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу «ҳуқуқ» харидорга аниқ товарни сотиб олиш ёки сотиш унинг учун фойда келтирмайдиган бўлган ҳолда ундан воз кечиш имкониятини беради. Масалан, колл-опционнинг харидори 1 АҚШ долларига 80 сўм нисбатдаги курс бўйича 100 АҚШ долларини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Пут-опционнинг харидори эса, худди ўша шартларда олдиндан белгиланган муддатда, масалан, жорий ойнинг 30 санасига қадар ушбу нархлар бўйича АҚШ долларини сотиш ҳуқуқига эга. Опционнинг сотувчиси колл-опцион ҳолатида опционни бажариши, яъни сотиши лозим. Пут-опцион ҳолатида эса, опцион харидори буни талаб қилса, муайян товарни сотиб олиши шарт, «ҳисоб-китоб» опциони бажарилган ҳолда фойда (зарарлар) пул шаклида ҳисобланади. Опционни амал қилиши тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш ва опцион стратегияларини таҳлил қилиш фойда(зарарлар) диаграммасидан фойдаланилади. Ушбу диаграммалар бу опцион ёки бир неча опционлар (опционлар портфели) товарларга ҳар хил нарх қўйилган вақтда қанча фойда (зарар) келтириши мумкинлигини кўрсатади. 1 АҚШ доллари учун 1200 рос.рубли нисбатидаги курс бўйича валюта сотиб олинган ёки сотилган ҳолатда фойда ва зарарларнинг ўзгариши 4-чизмада кўрсатилган. 2 Кравченко П.П “Фьючерсный рынок и рынок опционов”, Финансовый Менеджмент № 4/2001 30 Р.Р.Тожиев, Н.Х.Жумаев. Марказий банкнинг монетар сиёсати. Ўқув қўлланма. Т.:ТДУИ. 2002., 77-бет. Download 487 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling