Loyihasi : tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR


Download 487 Kb.
bet25/33
Sana25.02.2023
Hajmi487 Kb.
#1230173
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
FIRDAVS

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
ATAMALAR
ILOVA (XALQARO VA MILLIY STATISTIKA)
Марказий банкнинг валюта сиёсати пул-кредит сиёсатининг асосий классик инструментларидан бири ҳисобланади. Жаҳон банклари амалиётидан шу нарса маълумки, Марказий банкнинг валюта сиёсати, асосан, қуйидаги: ҳисоб ставкасини ўзгартириш, валюта интервенцияси, девальвация, ревальвация, валюта захираларини диверсификация қилиш шаклларида намоён бўлади.
Ҳар бир давлат, ўз иқтисодий шароитларидан, халқаро иқтисодий муносабатларининг “очиқлик” даражасидан келиб чиқиб валюта интервенциясини, ўз вазифаларига мослаб амалга оширади.
Энг қисқа муддатли шароитда, Марказий банклар ҳар кунги валютавий тебранишларнинг олдини олиш мақсадини бозорнинг техник кўрсаткичлари ҳолатига йўналтирилган ҳолатда амалга оширадилар (масалан, сотувчи ва харидор курслари ўртасидаги фарқ).
Қисқа муддатли истиқболда ҳукумат, кўпинча “шамолга таянч” (lean against the wind) тактикасини қўллайди, бу тактика чегараланган бошқарувчилик қарама-қаршилигида намоён бўлади. Масалан, шу нарса аниқ белгиланган бўлиши мумкин: курсни бирор маълум соат ва кун давомида ўзrapиши қарама-қapши операция ўтказишни талаб қилади. Баъзан, ҳукумат интервенция ёрдамида муҳим иқтисодий масалани ҳал қилишда ёки сайлов олди тадбирларида ютиб чиқишда фойдаланади.
Валютавий қарама-қаршилик (номутаносиблик)нинг кучайиши, валюта курсини интервенция ёрдамида тартибга солишнинг самарасиз уринишлари ва шу каби ҳолатлар, ҳатто ривожланган мамлакатлар, масалан, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида бўлиб ўтган молиявий инқирозлар — бу давлатлар томонидан ХВФини қайта қуриш бўйича янги таклифлар киритишга сабаб бўлмоқда. Кўпгина давлатлар (асосан ривожланаётган мамлакатлар) валюта-молия масалалари бўйича юқори даражадаги конференция ўтказишни талаб қилмоқдалар. ХВФга доимий равишда ҳaммa томонларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда унинг механизмларини ўзгартириш ҳақидаги таклифлар киритилмоқда. Масалан, киритилаётган таклифлардан бири етакчи валюта курсларини ўртача тортилган индекси тебранишлари чегарасини ўрнатишдир.
Валюта соҳасидаги ҳамкорлик бўйича катта воқеа сифатида 1987 йил Париждаги “Лувр келишуви”ни кўрсатиш мумкин. Етакчи ривожланган мамлакатлар валюта барқарорлигига эришиш ва биринчи галда АҚШ доллари билан боғлиқ муаммони ҳал этиш масаласига қаттиқ киришганликларини билдилар. Умуман олганда, 1987 йил валюта интервенциясини ўтказиш даражаси бўйича рекорд кўрсаткични намоён қилган йил бўлди. Бу интервенциялар Ғарбнинг йирик Марказий банкларининг келишуви асосида ва алоҳида якка ўзлари ўтказган интервенциялардан иборат эди. Бу вақтда, энди гап АҚШ доллари курсини ушлаш ҳақида кетмоқда эди, шу сабабли, америка валютаси фаол сотиб олинмоқда эди. Бунинг натижаси сифатида 1986 йилнинг август ойидан 1987 йилнинг августигача Германия, Япония ва Буюк Британия олтин-валюта захираларининг 63 млрд. АҚШ долларига ўсганини кўрсатиш мумкин (75 фоиз - ўсиш)30. Бу вазият кўзга кўринадиган ютуқ ва фойда олиб келмади, 1987 йилнинг кузида рўй берган биржа инқирози эса, марказий банкларнинг ҳамма уринишларини йўққа чиқарди.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling