М 00-00-00 сонли Шартнома
Ижрочи қуйидаги мажбуриятларни олади
Download 39.02 Kb.
|
4.2.Ижрочи қуйидаги мажбуриятларни олади:
4.2.1. Буюртмачи тўғрисидаги барча шахсий маълумотлар ва бошқа махфий ахборотдан фақат Шартнома бўйича хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиш, ундаги Буюртмачи тўғрисидаги ҳужжатлар ва ахборотни учинчи шахсларга бермаслик. 4.2.2. Буюртмачига Хизматлар кўрсатиш тугаган пайтдан эътиборан 10 иш куни мобайнида кўрсатилган хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини (бундан буён матнда “Далолатнома” деб юритилади) тақдим қилиш. 4.2.3. Шартномада назарда тутилган Хизматларни шахсан кўрсатиш. 4.2.4. Буюртмачига Сайт фаолияти ва ривожланишига тегишли барча масалалар бўйича консультациялар бериш. Масала мураккаблиги, ҳажми ва консультация муддатлари ҳар бир муайян ҳолатда Ижрочи томонидан мустақил равишда белгиланади. 4.3.Буюртмачи қуйидагиларга ҳақли: 4.3.1. Ижрочидан хизматларнинг тегишлича кўрсатилишини ташкиллаштириш ва таъминлаш масалалари бўйича ахборот тақдим қилинишини талаб қилиш. 4.3.2. Ижрочи қуйидагиларга ҳақли: 4.3.3. Амалдаги қонун ҳужжатларида айланиши тақиқланган материаллар ва (ёки) хизматлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштирмаслик. 4.3.4. Ижрочининг ички талаблари асосида ахборот материалини ўзгартириш. Барча ўзгартишлар фақат истеъмолчи томонидан ахборотнинг қабул қилинишини такомиллаштиришга қаратилиши керак ва Буюртмачининг ахборотини бузиб кўрсатмаслиги керак. 4.3.5. Хизматлар кўрсатувчи мутахассислар таркибини мустақил равишда белгилаш. 4.3.6. Қонун ҳужжатлари талаблари, шунингдек Шартноманинг муайян шартлари асосида Хизматлар кўрсатиш шакллари ва усулларини мустақил равишда белгилаш. 4.3.7. Учинчи шахслардан Хизматлар кўрсатиш учун керакли ахборотни олиш. 4.3.8. Сайтдаги ахборотни, шу жумладан савдо-сотиқлар ҳақидаги тавлифларни ва материаллар ва (ёки) хизматларни харид қилиш тўғрисидаги аризаларни, агар бундай ахборот Шартномага, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид келса, шунингдек Ижрочининг хоҳиш-ихтиёрига кўра, бошқа ҳолатларда, таҳрир қилиш ёки ундаги ҳар қандай ахборотни олиб ташлаш. 4.3.9. Агар Ижрочи асосли равишда Буюртмачи ноқонуний фаолият олиб бормоқда деб ҳисобласа, Буюртмачининг Сайтда рўйхатга олинишини ва ундан фойдаланиш имкониятини вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш. Download 39.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling