М 00-00-00 сонли Шартнома


Хизматлар қиймати ва ҳисоб-китоблар тартиби


Download 39.02 Kb.
bet5/8
Sana01.09.2023
Hajmi39.02 Kb.
#1672114
1   2   3   4   5   6   7   8
8. Хизматлар қиймати ва ҳисоб-китоблар тартиби
8.1.Хизматлар қиймати мазкур Шартномага 1-сонли илова ва унинг ажралмас қисми
бўлган Ижрочининг Прейскуранти асосида ҳисоблаб чиқилади.
8.2Шартнома бўйича тўловнинг умумий миқдори Ижрочи томонидан бажарилган ва
кўрсатилган хизматлар далолатномаси асосида аниқланади.
8.3 Талабалар сонининг ўзгариши сабабли, сайтдаги техник ёрдам нархини
Ижрочи бир томонлами ўзгартириши мумкун.
8.4 Ижрочининг тизимида Буюртмачининг талабалар сони, ўзгариши
курсатилади.
8.5 Шартнома бўйича тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
● дастлабки йиллик тўлов шартнома тузилган кундан эътиборан 15 банк
куни муддатида;
● ҳар ойлик тўлов янги ой бошлангандан эътиборан 5 банк куни
мобайнида амалга оширилади.
8.6 Ижрочи исталган вақтда бир томонлама тартибда Хизматлар
қийматини ўзгартиришга ҳақли.
8.7. Қайд этилган шартлар Тарафлар томонидан шартнома тузилган пайтдан эътиборан кучга киради.
8.8 Шартнома бўйича тўлов усули: Буюртмачи томонидан Ўзбекистон
Республикаси валютасида (сўм) пул маблағларининг Ижрочининг
ҳисоб-китоб ҳисобварағига ўтказилиши. Бунда Ижрочининг ҳисоб-китоб ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган кундан эътиборан Буюртмачининг Шартнома бўйича тўловга тегишли вазифаси бажарилган ҳисобланади.
9. Шахсий маълумотлар
9.1.Шартнома шартларини бажариш учун Буюртмачи Шартномани тегишлича бажариш
шартларида ва мақсадларида шахсий маълумотларини тақдим қилишга ва уларни
ишлашга розилик беради. “Шахсий маълумотлар” дейилганида Буюртмачи акцептни
амалга ошириш учун мустақил равишда тақдим қиладиган ўзи ҳақидаги шахсий
ахборот тушунилади.
9.2.Ижрочи Буюртмачининг шахсий маълумотлари юзасидан махфийликни
кафолатлайди ва Шартнома шартларини бажариш учун керакли бўлган ходимларгагина
шахсий маълумотлардан фойдаланиш имкониятини тақдим қилади, бунда қайд этилган
шахслар томонидан шахсий маълумотларнинг махфийлигига ва уларни ишлашда
шахсий маълумотлар хавфсизлигига риоя этилишини таъминлайди.
9.3.Буюртмачи томонидан шахсий кабинетга кириш учун идентификациялаш
маълумотлари (логин/ парол) йўқотилган ҳолатда, Буюртмачи Ижрочидан
Буюртмачининг электрон почтаси орқали талабнома юбориш орқали ушбу
маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

Download 39.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling