М 00-00-00 сонли Шартнома


Хизматлар кўрсатиш тартиби


Download 39.02 Kb.
bet4/8
Sana01.09.2023
Hajmi39.02 Kb.
#1672114
1   2   3   4   5   6   7   8
5. Хизматлар кўрсатиш тартиби
5.1.Буюртмачи ва Ижрочи ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкиллаштириш учун
Буюртмачи мустақил равишда қуйидаги тартибда Шахсий кабинетни рўйхатдан
ўтказади: Рўйхатдан ўтказиш тартиби.
5.2.Ижрочи Буюртмачи томонидан унга тақдим қилинган логин ва паролни ўз ичига
оладиган идентификациялаш маълумотлари киритилган ҳолатда, Буюртмачининг
Шахсий кабинети рўйхатдан ўтказилганидан сўнг Буюртмачининг материаллари ва
(ёки) хизматлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.
5.3.Ижрочи ахборотни жойлаштириш бўйича Хизматларни Шартномада белгиланган
муддатларда кўрсатади.
6. Интеллектуал фаолият натижалари учун ҳуқуқлар
6.1.Шартномани бажариш натижасида юзага келган интеллектуал фаолият натижаси
сифатида юкланган ахборот материалига, худди шунингдек унинг таркибий
қисмларига, бундай натижа элементларига алоҳида ҳуқуқлар, шунингдек муҳофаза
қилинадиган интеллектуал фаолият натижалари ҳисобланмаган Шартномани бажариш
натижаларига бўлган бошқа ҳуқуқлар Буюртмачига тегишлидир.
6.2.Буюртмачи интеллектуал фаолият натижаси ҳисобланган ахборот материалидан
Шартнома мақсадларига эришиш учун бепул оддий (алоҳида эмас) лицензия
шароитларида алоҳида ҳуқуқ амал қилишининг бутун муддати давомида ва Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида Буюртмачига рухсат берилган барча
усуллар билан фойдаланишга ҳақлидир.
7. Кўрсатилган хизматларни қабул қилиш-топшириш тартиби
7.1.Ижрочи қуйидаги муддатда: 10 календарь куни мобайнида Буюртмачига қуйидаги
ҳужжатларни тақдим қилади: Далолатнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма файл.
7.2.Шартноманинг 7.1-бандида назарда тутилган Далолатнома Буюртмачига уни
Буюртмачининг Шахсий кабинетига юклаш орқали ва электрон ҳужжатни айлантириш
дастурлари ёрдамида электрон шаклда тақдим қилинади.
7.3.Буюртмачи Ижрочи томонидан тақдим қилинган Далолатномани у тақдим қилинган
пайтдан эътиборан 5 календарь куни мобайнида имзолаши керак. Буюртмачи
кўрсатилган Хизматларни қабул қилишни ва Далолатномани 5 календарь куни
мобайнида имзолашни асосли равишда рад қилган ҳолатда, Тарафлар шикоятлар
рўйхати ва уларни ўзаро компенсация қилиш имкониятлари қайд этилган икки
томонлама далолатнома тузишлари керак. Кўрсатилган Хизматлар камчиликлари
Ижрочи томонидан икки томонлама далолатнома тузилган пайтдан эътиборан 7 календарь куни мобайнида бартараф этилиши керак.
7.4.Буюртмачининг эътирозлари асосли эканлиги тасдиқланган ҳолатда, Ижрочи 7 календарь куни мобайнида аниқланган камчиликларни бартараф этиши шарт.
7.5.Буюртмачи томонидан Далолатнома Ижрочига юборилган пайтдан эътиборан 5
календарь куни мобайнида Далолатноманинг имзоланиши асосли рад қилинмаган
ҳолатда, Хизматлар тегишли равишда кўрсатилган ҳисобланади, Далолатноманинг ўзи
эса ҳар икки Тараф томонидан имзоланган ҳисобланади.

Download 39.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling