М 00-00-00 сонли Шартнома


Download 39.02 Kb.
bet2/8
Sana01.09.2023
Hajmi39.02 Kb.
#1672114
1   2   3   4   5   6   7   8
3. Шартномани тузиш тартиби
3.1.Шартнома Тарафлар томонидан имзоланган пайтдан эътиборан кучга киради ва
2022 йил 31 декабргача амал қилади, агар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг 15 кун
мобайнида бекор қилиш тўғрисида хат келиб тушмаса, Шартноманинг амал қилиш
муддати автоматик равишда узайтирилади.
4. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1.Буюртмачи қуйида мажбуриятларни олади:
4.1.1. Барча керакли ҳужжатларни ва ахборотни ўз вақтида топшириш.
4.1.2. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
материаллар ва хизматлар тўғрисида тўлиқ ва асосли ахборотни тақдим қилиш.
4.1.3. Ижрочининг сайтида тегишли маълумотлари жойлаштириладиган
материалларга (хизматларга) нисбатан тўлиқ жавобгар бўлиш, бунда бундай материаллар/хизматлар камчиликлари, шунингдек уларнинг рўйхатга мувофиқлиги учун
учинчи шахслар, бирон-бир таъминотчилар, ишлаб чиқарувчилар ва бошқа
шахсларнинг жавобгарлигига ҳаволаларсиз масъул ягона шахс бўлиб қолиш.
4.1.4. Тарафлар томонидан келишилган Хизматлар рад қилинган ҳолатда, бу
ҳақда Ижрочини Хизматларни бевосита кўрсатиш бошлангунгача 10 календарь
кунидан кечиктирилмаган ҳолда хабардор қилиш.
4.1.5. Шартномага мувофиқ Хизматлар учун ҳақ тўланишини ўз вақтида ва
тўлиқ ҳажмда амалга ошириш.
4.1.6. Буюртмачининг Шахсий кабинетидан фойдаланиш имкониятини
берадиган ўз пароли тўғрисидаги ахборотни сир тутиш ва учинчи шахсларга
ошкор қилмаслик. Бундай ахборот у ёхуд бу сабабларга кўра учинчи шахсларга
маълум бўлган ҳолатда, Буюртмачи дарҳол паролни ўзгартириш мажбуриятини
олади.
4.1.7. Ижрочининг Сайтидаги ахборотдан (ёки унинг исталган қисмидан) ҳар
қандай шаклда нусха кўчириш, шунингдек уни кўпайтириш, ўзгартириш,
тўлдириш, тарқатиш (шу жумладан, оммавий намойиш қилиш), тижорат ёхуд
бошқа мақсадларда фойдаланишдан сақланиш, шунингдек Ижрочининг олдиндан ёзма рухсатисиз унинг асосида ҳосила объектларини яратишдан сақланиш. Сайтга барча алоҳида ҳуқуқлар бошқа шахсларга берилмайди ва Ижрочининг ихтиёрида тўлиқ ҳажмда қолади.
4.1.8. Ҳеч қандай ускуналардан ёхуд компьютер дастурларидан Ижрочи
Сайтининг меъёрий ишлаш жараёнига аралашиш ёки аралашишга уринишлар учун фойдаланмаслик.
4.1.9. Сайт инфратузилмасининг ҳаддан ташқари ёхуд нооқилона юкланишига олиб келадиган
ҳар қандай ҳаракатлардан сақланиш.

Download 39.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling