М 00-00-00 сонли Шартнома


Тарафларнинг жавобгарлиги


Download 39.02 Kb.
bet6/8
Sana01.09.2023
Hajmi39.02 Kb.
#1672114
1   2   3   4   5   6   7   8
10. Тарафларнинг жавобгарлиги
10.1. Тарафлар Шартномага ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажарилмаганлиги учун жавобгар бўладилар.
10.2. Шартнома бўйича неустойка фақат Тарафларнинг асосланган талабномаси
асосида тўланади.
10.3. Неустойканинг тўланиши Тарафларни Шартномада назарда тутилган
мажбуриятлари бажарилишидан озод қилмайди.
10.4. Буюртмачининг жавобгарлиги:
10.4.1. Ижрочига Буюртмачи томонидан Шартнома шартларининг жиддий бузилиши
ҳақида маълум бўлган ҳолатда, Ижрочи унга қуйидаги санкцияларни қўллашга ҳақли:
● огоҳлантириш;
● огоҳлантириш ва Сайтдан фойдаланиш имкониятини чеклаш;
● Сайтдан фойдаланиш имкониятини тўхтатиш ва Шартномани бекор қилиш.
10.5. Ижрочининг жавобгарлиги:
10.5.1.Ижрочи Буюртмачи томонидан тақдим қилинган материаллар (хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчилар тўғрисида нотўғри ахборот учун жавобгар бўлмайди.
10.5.2. Ижрочи ускуналар ва дастурий таъминот ишидаги техник носозликлар
туфайли юзага келган Хизматлар тақдим қилинишидаги узилишлар учун жавобгар
бўлмайди. Шу билан бирга Ижрочи бундай носозликлар олдини олиш учун барча
оқилона чораларни кўриш мажбуриятини олади.
11. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари ва тартиби
11.1. Шартнома шартларига ўзгартишлар Тарафларнинг келишувига кўра киритилади
ва Тарафлар томонидан қўшимча битим имзоланган пайтдан эътиборан кучга киради.
11.2. Шартнома Тарафларнинг келишувига кўра, шунингдек Шартнома ва Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра
Тарафлардан бирининг ёзма талабига асосан бир томонлама тартибда бекор қилиниши
мумкин.
11.3. Шартноманинг бир томонлама тартибда бекор қилиниши фақат Тарафларнинг
ёзма талабига асосан Тараф томонидан бундай талабнома олинган кундан эътиборан 20 календарь куни мобайнида амалга оширилади.
11.4. Буюртмачи қуйидаги ҳолатларда Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли:
11.4.1. Агар Ижрочи Шартнома билан белгиланган муддатларда эътирозлар ва
камчиликларни бартараф этмаган бўлса.
11.4.2. Ижрочи томонидан Хизматларни кўрсатиш муддатлари бузилиши ёки
Шартнома бўйича Хизматларнинг Ижрочи томонидан 15 иш кунидан кўпроқ
муддат ўз вақтида кўрсатилмаслиги.
11.5. Ижрочи қуйидаги ҳолатларда Шартномани бир томонлама тартибда бекор
қилишга ҳақли:
11.5.1. Буюртмачи томонидан Шартнома бўйича Хизматларга Буюртмачи
томонидан тўлов муддатларининг бузилиши ёхуд ўз вақтида тўланмаслиги.

Download 39.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling