М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet35/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

5-§. Сўз туркумлари

Маълумки, ҳар қандай фан табиат ва жамиятда мавжуд бўлган турли нарса ва ҳодисаларни, инсон билан боғлиқ хусусиятларни ўрганади. Уларни ўрганиш эса мавжуд бўлган нарса, хусусият ва ҳодисаларни тўпламларга бўлишдан бошланади: “Ўрганиш учун олинган турли нарса, воқеа-ҳодисалар йиғиндиси тўплам дейилади. Тўпламни ўхшаш ва фарқли белгилар асосида ички гуруҳларга бўлиш тасниф ҳисобланади(24; 26)”. Тилдаги сўзларнинг умумий грамматик маъно ва вазифаларига кўра маълум гуруҳларга бўлиниши сўз туркумлари деб юритилади. Сўзларни туркумларга ажратиш жуда қадимдан бошланган. Қадимги ҳиндлар туркумларни учга ажратишган: отлар, феъллар, ёрдамчилар. Араблар ҳам учта туркумни фарқлашган: исмлар, феъллар, ёрдамчилар. Қадимги юнонлар, жумладан, Арасту феъл ва ёрдамчиларни ажратган ҳолда исмлар ичидан сифатлар, сонлар ва олмошларни фарқлаганлар (демак, олтита туркумни фарқлашган). Ғарб ва рус тилшунослари мустақил сўз туркумарини олтитага ажратадилар: от, сифат, сон, олмош, феъл ва равиш. Рус тилшунослари от, сифат, сон ва олмошни исм билдирувчи сўзлар сифатида ажратадилар. Туркий тилшуносликда ҳам қадимдан от, сифат, сон ва олмошларни ажратишган. Маълумки, от, сифат, сон ва олмошлар эгалик, келишик ва кўплик шакллари билан ўзгаради. Эгалик ва келишик шакллари бу туркумларни, шунингдек, ҳаракат номи, сифатдош ва тақлид сўзларни ҳам ўзгартириши мумкин. Шу сабабли эгалик, келишик ва кўплик шакллари билан ўзгарадиган барча туркумларни битта умумий ном – исмлар деб бирлаштириш мумкин.


Сўз туркумлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Мустақил сўз туркумлари луғавий маънога эга бўлиб, морфологик жиҳатдан ўзгарадиган, гап ичида маълум бир гап бўлаги бўлиб келадиган ёки ундалма вазифасини бажарадиган сўзлардир. Бу гуруҳга от, сифат, сон, олмош, феъл, равиш киради.
2. Ёрдамчи сўзлар якка ҳолда маъно англатмайдиган, гап бўлаги бўла олмайдиган, грамматик маъноларни ифодалашгагина хизмат қиладиган сўзлардир. Улар мустақил сўзлар ва айрим гаплар орасидаги муносабатни англатишга хизмат қилади, сўзга ва гапнинг мазмунига турли қўшимча маънолар қўшади. Ёрдамчи сўзларга кўмакчи, боғловчи, юклама киради.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling