М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Ёйиқ икки бош бўлакли гаплар


Download 1.58 Mb.
bet110/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2. Ёйиқ икки бош бўлакли гаплар таркибида бош бўлаклардан ташқари, иккинчи даражали бўлаклар ҳам қатнашади: Ўқувчилар майдончага йиғилдилар.
4-§. Бир бош бўлакли гапларнинг турлари


1. Шахси маълум (аниқ) гаплар кесимига қараб эгани аниқлаш мумкин бўлган гаплардир: Ютуқлар олдида эсанкирамайлик (Биз).
2. Шахси номаълум (ноаниқ) гаплар кесимига қараб иш-ҳаракатнинг ҳақиқий бажарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган гаплардир: Яхшини мақтайдилар, ёмонни уялтирадилар. (кесим 3-шахсдаги феъл билан ифодаланганда, шахси маълум ва шахси номаълум гаплар қуйидагича фарқланади: шахси маълум гапда сўзловчи ўзига таниш шахс ҳақида сўз юритади, шахси номаълум гапда эса ўзи шахсан танимаган шахс(лар) ҳақида сўз юритади: Бугун келди - шахси маълум гап. Севгини чидаганга чиқарган – шахси номаълум гап)
3. Шахси умумлашган гаплар мазмунан ҳар учала шахсга тааллуқли бўлган гаплардир: Санамай саккиз дема.
Бундай гапларнинг кесими одатда, II шахс бирликда буйруқ майлидаги феъл билан ифодаланса ҳам, мазмунан барчага қаратилган бўлади, шунинг учун эга ифодаланмайди. Халқ мақоллари шахси умумлашган гаплар орқали ифодаланади: Бугунги ишни эртага қўйма.
4. Шахси топилмас (шахссиз) гаплар эгасини топиб ҳам, гап таркибига киритиб ҳам бўлмайдиган гаплардир: У ерда интизом ҳақида сўзлашга тўғри келди.
Шахси топилмас гапларнинг кесимлари 3-шахс мажҳул нисбатдаги феъллар, бўлади, бўлмайди сўзлари орқали, -мас қўшимчали сўз орқали, ҳаракат номидан кейин керак, зарур, лозим, мумкин сўзларини келтириш орқали ифодаланади: Раиснинг ўзи ҳақида гапирилсин! Меҳнатсиз роҳатга эришиб бўлмайди. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Эрталабки салқинда етиб бориш керак.
5. Атов (номинатив) гаплар бош келишикдаги от орқали ифодаланган грамматик асос ёрдамида ифодаланган нарса-буюмнинг борлигини, мавжудлигини англатади ва кўпинча бадиий ва публицистик асарларда пайт ва ўринни ифодалаш учун ишлатилади: Куз. Изғирин шабада эсяпти. Атов гаплар матнда ёлғиз қўлланмайди, улардан кейин унинг мазмунини очувчи бошқа бир гап келиши зарур.
Атов гапларнинг охирига, одатда нуқта қўйилади, агар кучли оҳанг билан айтилса, ундов белгиси қўйилади: Тоғлар! Баланд тоғлар!
Атов гаплар бир сўздан иборат бўлиши (Кўча. Машиналар ғиз-ғиз ўтмоқда) ёки ўз аниқловчиси билан кенгайиб (Катта кўча. Одамлар тўлқини уни ўз қаърига тортиб кетди) келиши мумкин:

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling