М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet65/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3. Келаси замон феъллари нутқ пайтидан кейин бажариладиган ёки бажарилмайдиган иш-ҳаракатни билдиради ва икки турга ажратилади:
1) келаси замон мақсад феъллари -моқчи қўшимчаси ва тусланиш ёрдамида ясалади: бормоқчиман, келмоқчисан.
2) келаси замон гумон феъллари -(а)р қўшимчаси ва тусланиш ёрдамида ясалади: борарман, келарсан, ўқирман.
Замон шаклларининг бир-бирига кўчиши. 1) ўтган замон –ди билан ясалган шакли келаси замон ва ҳозирги замон маъноларида қўлланади: Ҳозир қаёққа ҳам бордик. Шундан сўнг билмадим, қанча вақт ўтди. 2) –ган билан ясалган ўтган замон шакли ҳозирги замон маъносида қўлланади: Биров китоб ўқиган, кимлар шахмат атрофида. 3) ҳозирги замон феълининг келаси замон маъносида қўлланиши кет, бор, юбор, бошла каби феъллар доирасида учрайди: Буларни бошқа полкка юборяпмиз. 4) ҳозирги замон ўтган замон маъносида қўлланади: Бир кун қарасам, дарчани бузаман деб болта кўтариб келаётибди.


4-§. Феъл майллари

Сўзловчининг иш-ҳаракатга мойиллиги феъл майли дейилади. Феълларда бешта майл бор:


1. Х а б а р (ижро, аниқлик) майлидаги феъллар иш-ҳаракатнинг уч замондан бирида бажарилиш-бажарилмас­лигини билдиради: ёзди, келяпти. Бундай феъллар дарак гапнинг кесими бўлиб келади.
2. Б у й р у қ - и с т а к майлидаги феъллар иш-ҳаракат ҳақида буйруқ, истак, маслаҳат, илтимос, орзу каби маъноларни билдиради: Бундай феъллар -(а)й, -гин, -син, -айлик, -инг(из), -синлар қўшимчалари ёрдамида ясалади: ёзай, ўқий, ёзгин, ёзсин, ўқийлик, боринг(из). Феълларнинг замон, шахс-сон қўшимчаларини олмаган шакллари ҳам буйруқ-истак майли шакли ҳисобланади: ўқи, ёз, кел.
3. Ш а р т майлидаги феъллар бирор иш-ҳаракатнинг бажарилиши учун ундан олдин бажарилиши шарт бўлган иш-ҳаракатни, бирор иш-ҳаракатнинг бажарилиш-бажарилмаслиги ҳақида истак, маслаҳат, фараз каби маъноларни англатади ва -са қўшимчаси ёрдамида ҳосил қилинади: борса, келсам, юрсак (Эски тилда –сар шаклида бўлган).
Бу майлдаги феъллар соф шарт маъносини (Келса, борамиз), орзу-истак (Қани энди, ўқишга кирсам), илтимос, маслаҳат (Ўша кишини чақириб берсангиз), фараз (Ёмғир ёғса керак), пайт (Ташқарига чиқсам, укам турибди), буйруқ-истак майлига хос (Гапирсангиз-чи!) маъноларини ифодалайди. Бу феъллар эди, экан феъллари билан қўлланса, шарт маъносига истак ҳам қўшилади: келса эди, ўқиса экан...

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling