М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
2. 1940-90 йиллар;
3. 1990 йилдан кейинги давр. 1.4.1. Асримиз бошидан 40-йилларгача бўлган давр Ушбу давр ўзбек географик терминшунослиги тараққиётининг ўзига хос даври ҳисобланади. Бу даврда ўзбек алифбоси икки марта (1929 ва 1940 йиллари) ўзгартирилган. 1929 йилгача нашр этилган барча адабиётлар араб алифбосига асосланган ўзбек ёзувида ёзилди. Жумладан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қисқача умумий жўғрофия” (Самарқанд, 1902), “Аҳоли жўғрофиясига кириш” (Самарқанд, 1903), “Русиянинг қисқача жўғрофияси” (Самарқанд, 1905), Ф.Каримийнинг “Жўғрофияий риёзий” (1914), Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг “Ер юзи (жўғрофия рисоласи)” (Тошкент, 1913), Н.И.Балашовнинг “Туркистон. Жўғрофия ўқимлиги” (Тошкент, 1925), “Ўрта Осиё иқтисодий жўғрофияси” (Тошкент, 1926) каби дарслик ва рисолалар араб алифбосига асосланган эски ўзбек ёзувида ёзилган. Бу асарларда халқ терминларидан кенг фойдаланилган. Ўша даврнинг энг мукаммал ва оммабоп қўлланмаларидан бири Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг “Ер юзи” географик рисоласидир. Рисолада ҳозирги давр учун эскириб муомаладан чиқиб кетган деб ҳисобланадиган терминлар – баҳри муҳит, кураи мусанна, кураи мусаттаҳ, хаттийстиво, чақирим ва бошқалар билан бир қаторда манба, мансаб, сайёҳ, чўл, харита каби ҳозирги 40 географик адабиётда кенг ишлатиладиган терминлар ҳам бор. Кўриниб турибдики, ушбу қўлланмада келтирилган терминларнинг аксарияти арабча терминлардир. Демак, ўша даврда умуман терминшуносликда бўлгани каби географик терминшуносликда ҳам арабча терминларнинг таъсири кучли бўлган. Н.И.Балашовнинг 1 рус тилидан таржима қилинган дарсликларида ҳам шундай терминларни учратамиз. Г.Ивановнинг “Бошланғич жўғрофия” 2 қўлланмасида ҳам арз, асғарий, бандар, бўй чизиғи, даражаи расатия, ёнар тоғ, жанубий мадор, занжи, кура, кураи мужассама, мадор ўрмонлари, миқёс, тақим оталар, терма китоб, тул, усули таълим, уфқ, харита, хаттиистиво, шимолий мадор, эн чизиғи, ярим кура, ясама дарё, ҳавоий насимий, ҳинд қамичи каби кўпгина географик термин ва тушунчалар ишлатилган. А.Обизовнинг “Ўзбекистон Социалистик Шўролари Жумҳурияти жўғрофияси” китобида ариқ, бўй чизиқ, вилоят, жумҳурият, жўғрофия, зироатчилик, кимё, харита, эн чизиқ каби кўплаб терминлар ишлатилган-ки, уларнинг аксарияти 30-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб, рус ва Европа тиллари орқали кириб келган терминлар билан алмаштирилди. Шу билан бирга мазкур китобда инженер, пассажир, температура, экономика каби терминлар ҳам учрайди-ки, бу нарса ўша даврдан бошлаб рус тили орқали хорижий тиллар терминларининг ўзбек тилига кириб кела бошлаганлигидан далолатдир. А.Обизовнинг “Ўлкани ўрганиш дарслиги. Табиат” 3 китобида Туркистон (Ўрта Осиё) ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси ҳақида маълумотлар берилган. Туркистон (Ўрта Осиё) ўсимликлари қуйидагича гуруҳлаштирилган: эрта баҳор ўсимликлари (гунафша, чучмома, лолақизғалдоқ, қайрағоч), фойдали илдизлар (беда, тоғ сақич), чўл 1 Балашов Н.И. Туркистон. Жўғрофия ўқимлиги.- Т.: 1925 (текст араб алифбосида). Балашов Н.И. Ўрта Осиё иқтисодий жўғрофияси (Таржимон Ориф Айюн).- Т.: 1926 (текст араб имлосида.) 2 Иванов Г. Бошланғич жўғрофия. Самарқанд – Тошкент, 1927 (текст араб имлосида). 3 Обизов А. Ўлкани ўрганиш дарслиги. Табиат 3-4 синфлар (лотин алифбосида). -Т.: Ўздавнашр, 1933. 41 ўсимликлари (саксовул, жузғун), мевали ўсимликлар (тут, ўрик, анор, узум), бошқа ўсимликлар (қовун, қовоқ), донли ўсимликлар (шоли, тариқ, мош), тўқимачилик ўсимликлари (пахта, канаф ва бошқалар) мойли экинлар (кунжут, канакунжут, хитой бодоми, кўкнори), бегона ўтлар (ғумай, сариқ печак, қамиш, қурмақ), дарё ўсимликлари (дармана, тотлик томир), ҳуш ҳидли ўтлар (сумбул, таран), тўқай ўсимликлари (жийда, тол, терак), тоғ ўсимликлари (ёввойи олма, нок, ўрик, арча, қайрағоч). Ҳайвонот дунёси балиқлар (фил бўйин, лаққа), сувда ҳам қуруқликда яшовчилар (кўк қурбақа), судралиб юрувчилар (саҳро бўғма илони, тошбақа, эчкиэмар), қушлар (йўрға, тувалоқ, қирғовул, тоғ бургути), сут эмизувчилар (қулон, тоғ эчкиси, архар, юмронқозиқ, ўрмон сувсари, сиртлон, Тяншань айиғи, қоракўл қўйи, қўтос)га бўлинган. Кўриниб турибдики, муаллиф Туркистон (Ўрта Осиё) ўсимликлари ва ҳайвонот оламига оид халқ терминларидан кенг фойдаланган. 30-йилларнинг ўрталари ва иккинчи ярмида рус тилидан таржима қилинган кўпгина дарсликлар 1 ва қўлланмаларда ҳам таржимонлар халқ географик терминларидан фойдаланишга ҳаракат қилган, лекин рус тили орқали кўп ҳорижий терминлар кириб кела бошлаган эди. 1930 йилларнинг ўрталаридан бошлаб ўзбек жўғрофий номлари бузила бошлади, анъанавий жўғрофий атама ва номларга нисбатан таъқиб ва сиёсий зўравонлик бошланди. 2 1937 йилгача ишлатиладиган халқ географик терминлари туркий тил билан бир қаторда, асосан араб ва форс-тожик тиллари орқали сингиб кетган терминлардир. 1935-37 йиллардан фақатгина терминларимиз эмас, фикр- қарашларимиз, тилимиз, анъаналаримиз, миллий урф-одатларимиз ҳаммаси европалаштирилди, ҳаётнинг турли жабҳаларида европалашув илдиз ота 1 Архангельский Н.П. Ўлкани ўрганиш дарслиги. Жўғрофия. -Т.: Ўздавнашр, 1933 (лотин алифбосида) тарж: Ж.Бахтиёр; Леонов Н.И. Жўғрофия методикаси бўйича очерклар. -Т.: 1933 (лотин алифбосида); Барков А.С., Половинкин А.А. Табиий география. -Т.: Уздавнашр, 1936, тарж: А.Обизов. 2 қаранг: Мирортиқ Мирабдулла ўғли. Жўғрофий атамалар луғати. -Т.: ÀФанÁ, 1992.-Б.8. 42 бошлади. Халқимизнинг йиллар давомида сақлаб келаётган урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари, шу жумладан, терминлари қувғин остига олинди. “Байналмилалчилик” ниқоби остида ҳорижий (рус тили орқали кириб келган) терминлар халқ терминлари ўрнини эгаллади. 30-йилларнинг ўрталарида географик терминшуносликка бағишланган луғатлардан бири О.Иброҳимовнинг “География атамалари”дир. 1 Бу луғат дастлабки уриниш бўлганлигидан айрим камчиликлардан ҳоли бўлмаган. Географик номлар билан бирга терминлар ҳам берилган, лекин термин ва номлар анча тартибсиз, “...тавсия этилган терминларнинг кўпчилиги ясама; халқ терминларидан термин билан номнинг фарқига етилмаган”. 2 Асримиз бошидан 40-йилларигача бўлган даврда яратилган яна бир луғат М.Бектемиров ва С.Саидрасуловлар томонидан тузилган “Қисқача русча-ўзбекча география терминлари луғати”дир. 3 Профессор Н.Г.Маллицкий ва Р.Ғафуровлар таҳрири остида нашр этилган ушбу луғат олдинги луғатдан бироз мукаммалроқ бўлса-да, бу ҳам камчиликландан ҳоли эмас. Ҳ.Ҳасанов таъбири билан айтганда “бунда ҳам халқ терминларига эътибор берилмаган, ясама сўзлар кўп. Шунингдек, уступ, утёс, стремнина, скала, продукт, пурга, пойма, плёс, оболочка, нанос, корабль каби сўзлар ўзбекчада ҳам айнан олина берилган, ҳолбуки уларнинг ҳар бирининг ўзбекча эквивалентлари бор. Луғатда яна ортиқча сўзлар ҳам (масалан, грязь, дикарь каби), нотўғри ёзувлар ҳам (масалан, григориан, юлиан, лаза, лагун каби) бор. Афсуски, Ўрта Осиё маҳаллий геогарфик терминларини жуда яхши билган профессор Н.Г.Маллицкий ушбу луғатда негадир кенг қулоч ёза олмаган”. 4 1940 йилдан сўнг лотин имлосидан, кирилл ёзувига ўтилди, шунинг учун юқоридаги луғатнинг амалий аҳамияти деярли қолмади. 1 Иброхимов О. География атамалари. -Т.: Уздавнашр, 1935 (Лотин алифбосида) 2 Бу ҳақда қаранг: Ҳасанов Ҳ. География терминлари луғати. -Т.: 1964.-Б.10. 3 Қисқача русча-ўзбекча география терминлари луғати. -Т.: УзФан, 1940. Тузувчилар: М.Х.Бектемиров, С.М.Саидрасулов (лотин алифбосида) 4 Ҳ.Ҳасанов. Юқоридаги асар, 10-бет. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling