М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
jол – эгри-бугри йўл (III, 396); kэwli –
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
jол – эгри-бугри йўл (III, 396); kэwli – дарё оғзи (III, 446).
14 1-жадвал “Девону луғатит турк”даги айрим терминлар ва уларнинг ҳозирги шакли "Девону луғатит-турк" да Ҳозирги шакли Он,гур (унгур) Отруғ (ўтруғ) Обрi (ўбри) Тағ (тоғ) Кол (кўл) Кэнд (канд) Туман (туман) Қiрағу (қирағу) Арт Талғағ Оркуч (ўркуч) Булут Батiғ (батиғ) Тэгра (тегра) Қасiрқу (қасирқу) Қамiш Буз Эзiзliк (азизлик) Туз jэр (туз ер) Куз (куз) Қiш (қиш) Табiз (табиз) Окуз (ўкуз) Кун туғдi (кун туғди) Кок тундi (кўк тунди) Таз jэр (таз ер) Тiрсгак (тирсгак) унгур, ғор орол чуқурлик тоғ кўл кент, шаҳар туман қиров орт, арт, довон талғоқ (совуқ шамол) мавж, тўлқин булут ботиқ тегра қуюн, айланма шамол қамиш муз баландлик, адир текис ер куз, куз фасли қиш тузли, шўрхок ер сой, дарё қуёш чиқди ҳаво булутланди ориқ ер (ўсимлиги оз ер) тирсак Ўзбек (туркий) географик терминшунослигининг яна бир муҳим манбаи XI асрда яшаб ижод этган туркийгуй адиб Юсуф Хос Ҳожибнинг ÀҚутадғу билигÁ 1 номли асаридир. Ушбу асар 1069 йилда ёзилган бўлиб, ÀДевону луғатит туркÁ каби илк туркий манбалардан ҳисобланади. Жаҳон адабиётининг нодир асарларидан бири ҳисобланмиш ÀҚутадғу билигÁни Àхалқ доноларининг кўзгусиÁ деб аташ мумкин. 1 Бахт-саодатга эриштирувчи билим 15 Асар муаллифи ҳақида ҳозирча ÀҚутадғу билигÁдан бошқа бирор бир тарихий манбада маълумот йўқ, шоир ўз номини ушбу асардагина эслатиб ўтади, холос. Лекин Юсуфнинг ватани Иссиқкўл атрофидаги Қўз ўрду, яъни Боласоғун эканлиги маълум. Қашқарда ёзиб тугатилган асар, қўшни мамлакатларга кенг тарқалиб, халқ тилида турлича номланган. Чинийлар (хитойликлар) уни ÀАдаб-ул-мулкÁ, мочинликлар (Шарқий туркистонликлар) ÀАнис ул мамоликÁ, эронликлар ÀШоҳномаÁ, туронликлар ÀҚутадғу биликÁ деб атаганлар. Асар халқ орасида жуда яхши маълум бўлган ва кенг тарқалган. XIX асарда Ёйиқ (Волга) дарёси қирғоғида жойлашган Саройчуқ шаҳарчаси яқинида топилган оддийгина сопол кўзачада ÀҚутадғу билигÁдан олинган мисралар битилганлиги маълум бўлди. Юсуф асарни ёзиш учун турли ўлкаларга сафар қилган ва шу ўлкалардаги халқларнинг анъаналарини ўрганган. Қашқарда ёзиб тугатилган асар Тавғочхон (Қорахонийлар давлатининг ўша даврдаги хони)га тақдим этилган, хон уни қадрлаб шоирга Ҳос Ҳожиб унвонини берган. ÀҚутадғу билигÁда тилга олинган масалалар қамрови кенг бўлиб, унда географик маълумотларни ҳам учратиш мумкин. Чин (Хитой), Мочин (Шарқий Туркистон), Эрон, Турон, Қашқар, Рум (Рим), Ҳинд (Ҳиндистон), Боласоғун каби жой номлари ва бир қанча географик терминлар келтирилган. Асардаги айрим терминлар Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит- турк” асарида ҳам учрайди. Чунки ҳар икки асар ҳам деярли бир вақтда (ÀҚутадғу билигÁ - 1069 йилда, “Девону луғотит-турк” – 1074-1075 йилларда) ёзилган. ÀҚутадғу билигÁдаги терминлар XI аср ва ундан аввалги давр тил колоритини акс эттиради. Албатта, бизнинг давримизгача келиб асарда қўлланилган айрим терминлар, сўз ва иборалар муомаладан (истеъмолдан) чиқиб кетган, лекин айрим терминлар ҳозиргача сақланиб, асосан халқ оғзаки нутқида кенг ишлатилади, ҳамда тилимизнинг луғат таркибида сақланган. ÀҚутадғу билигÁда учрайдиган географик терминларнинг айримларини изоҳлаймиз: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling