қарду - қаттиқ совуқда сув юзасида оқувчи кичик муз парчалар (I, 396);
тэгра – тегра, атроф, қирғоқ (I, 397); Сiғра – икки тоғ орасидаги катта йўл,
водий (ўғузча (I, 398)); тамға – денгиз, кўл ва водийларга қуйиладиган
сувнинг бир тармоғи. Дарёда қайиқ тўхтайдиган ер ҳам тамға дейилади (I,
400); куткi – тупроқ уюми, тепалик (I, 404); қазған jэр – ўнқир-чўнқир,
ботқоқлик ер, серёриқ ер (I, 411); тэркiн суw – туриб қолган, балчиқли сув (I,
414); кэlгiн – катта сувларнинг қалқиб кўтарилиши, тошиши (I, 415); қiрағу
– қиров , совуқда осмондан тушади (I, 417); сузундi сув – ўзи тиниб
тозаланган сув (I, 420); тармут – тоғларнинг тепалик ва сойликлари (I, 421);
боктiр
–
тоғлардаги баланд-пастлик ер (I, 424). Ҳозир Жанубий
Ўзбекистонда тоғолди районларидаги турли рельеф шакллари бўктар
дейилади. Балдiр – тоғ бурнига ўхшаш кўтарилиб чиққан нарса, тағ балдiрi
– тоғ бурни (I, 425); тiргаш – ариқчалардан келиб, водийда тўпланиб қолган
кўлмак сув (I, 428); тушургу – кичикроқ сувнинг дарёга қўшилаётган жойи,
тегирмон сувининг дарёга тушар ўрни (I, 451); чукрама jол – отилма сув,
отилиб чиқадиган булоқ суви (I, 453), III, 3 бетда чашма кўзи; татiрлiғ jэр –
текис ва қаттиқ ер (I, 455); басарлiғ тағ - саримсоқли тоғ (I, 455); бақiрлi тағ
- мис маъданли, мисга эга бўлган тоғ (I, 456); қамишлiқ jэр - қамишли ер,
қамишзор (I, 456); балiқiғ окуз – балиғи кўп сой. Ботқоқ, балчиқли ерларга
ҳам арғулар шу сўзни қўллайдилар (I, 458); қурунлуғ тағ – тошли, қурумли
тоғ (I, 458); тэракliк – теракзор, терак ўсадиган жой (I, 466); чуғурдан - сел
12
ерни ўйиб ҳосил қилган чуқурлик (I, 468); соғулган: бу суw ол тоwроқ
соғулған – бу сув ҳар вақт тезлик билан тупроққа сингиб кетади.
Шунингдек, суви тезликда сингиб кетадиган чашмага ҳам шу сўз
қўлланилади (I, 475); туман турдi – туман пайдо бўлди (II, 13); арт тундi –
тоғ бели қор билан қопланди (II, 35); jағмур тiндi – ёмғир тинди (II, 36); тубi
Do'stlaringiz bilan baham: |