M to`Raqulov 5620500 «Qishloq xo’jalik mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va ularni dastlabki qayta ishlash texnologiyasi»
Лаборатория машғулотларини ташкил этиш
Download 178.43 Kb.
|
Ildiz mevalarni saqlash va dastlabki qayta ishlash texnologiyasi-fayllar.org
Лаборатория машғулотларини ташкил этишбўйича кўрсатмаларЛабаротория ишлари талабаларга илдиз меваларни сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси саралаш, калибровка қилиш бирламчи қайта ишлаш ва махсулотлар сифатини тахлил қилиш бўйича амалий кўникма ва малака хосил қиладилар. Лабаротория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари: 1. Илдиз мевали экинлар маҳсулотларини асосий турлари ва уларнинг кимёвий таркиби. 2. Илдиз мевали маҳсулотларга қўйиладиган талаблар. 3. Илдиз мевали ўсимликлар маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш. 4. Илдиз мевали маҳсулотларни тузлаш ва қуритиш. 5. Илдиз мевали маҳсулотларни сақлаш учун вақтинчалик омборлар майдонини аниқлаш. 6. Илдиз мевали маҳсулотлар таркибидаги пектин, қанд моддаларини аниқлаш усуллари. 7. Қайта ишланадиган хом ашёлар таркибини текшириб ўрганадиган асбоблар ва уларни турлари билан танишиш. 8. Хом ашё ва тайёр маҳсулотлар кислота микдорини рН метр ёрдамида аниклашга кўникмалар хосил килиш. 9. Хом ашё ва тайёр маҳсулотларни қуруқлик микдорини Рефрактометр ёрдамида аниқлаш бўйича кқникмалар ҳосил қилиш. Лабаратория машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Мустақил ишини ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин: дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш; тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; автоматлаштирилган ўргатувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш; махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; янги техникаларни, аппаратураларни, илмталаб жараёнлар ва технологияларни ўрганиш; талабанинг илмий текшириш ишларини (ТИТИ) бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш; фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари (хизмат ўйинлари, дискуссиялар, семинарлар, коллоквиумлар ва б.); масофавий (дистанцион) таълим. Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари қуйидагилар: 1. Илдиз мевали маҳсулотларда қанд моддасини хиллари, шакллари ва миқдори. 2. Қанд лавлаги етиштириш, вақтинча сақлаш ҳамда бирламчи ишлов бериш. 3. Шакар ишлаб чиқариш асослари. 4. Сақлаш даврида илдиз мевали маҳсулотларда рўй берадиган жараёнлар. 4. Илдиз мевали маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнида чиққан чиқиндиларни халқ хўжалигида ишлатилиши. Download 178.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling