Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли тўҒрисидаги
Download 325,43 Kb. Pdf ko'rish
|
14-сон буйруқ илова (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари ва функциялари
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил “29” апрелдаги “14”-сонли Буйруғига илова МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг (кейинги ўринларда хотин-қизлар фаоли деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилайди. 2. Хотин-қизлар фаоли ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади. 3. Хотин-қизлар фаоли ўз вазифа ва функцияларини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорликда амалга оширади. 2-боб. Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари ва функциялари 4. Қуйидагилар Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари ҳисобланади: хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий- ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш; хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилиш; «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш; хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш. 5. Хотин-қизлар фаоли ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: 5.1.Хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий- ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида: хотин-қизларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқлари, таълим олиш (уларнинг қизиқишларига мос келадиган олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ҳақида, шу жумладан, уларга қабул қилиш тартиби ва сиртқи таълим олиш шартлари, имтиёзлар) ҳақида, меҳнат қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни тушунтириш, улардан самарали фойдаланиш юзасидан йўл- йўриқлар кўрсатиш; Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, “Оқила аёллар” ҳаракати ҳамда “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш; “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилиш; жамоатчилик тузилмалари таркибига фаол, фидоий, салоҳиятли, шахсий сифатлари билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган аҳоли вакилларини жалб этиш ҳамда улар фаолиятини режа асосида тизимли ташкил этиш; маҳалла ҳудудида жойлашган таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари билан ҳамкорлик йўналишларини аниқ белгилаш, улар билан биргаликда аниқ манзилли ва мақсадли тадбирларни ҳамда якка тартибдаги ишларни ташкил этиш; ҳар ҳафтанинг жума кунлари “Маърифат соат”лари ўтказишни ташкил этиш, бу мақсадда кўчалар кесимида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар жадвалини, тадбирларга профессор-ўқитувчилар, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, ҳуқуқшунослар ва малакали мутахассисларни жалб қилиш; туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан бошқа бўлим, ташкилот ва идоралар, сиёсий партиялар томонидан маҳаллада ташкил этиладиган ва ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга хотин- қизларни манзилли жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш; шакллантирилган рўйхат асосида қизларнинг оилавий муҳити, эҳтиёжлари ва қизиқишлари, тўгаракларга қамровини ўрганиш, хотин- қизларнинг бўш вақтларини мақсадли ташкил этиш чораларини кўриш; хотин-қизларнинг театрларга, маданият ва маърифат масканларига ташрифларини уюштириш; шахсий кўникмаларини ривожлантириш истагини билдирган ўсмирлик ёшидаги қизлар рўйхатини тузиш, уларни “Бибихоним мактаблари” машғулотларига жалб этиш; тарбияси оғир қизлар билан комиссия аъзолари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари совриндорлари, “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ғолибларини жалб этган ҳолда якка тартибда суҳбатлар ташкил этиш, уларнинг оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни “Ота-оналар университети” машғулотларига жалб этиш; “Қизлар одоби” тарғиботчиси танловининг туман (шаҳар) босқичларида фаол аёллар иштирокини таъминлаш; оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоси сифатида нотинч ва муаммоли оилалар билан ўтказиладиган профилактик ишларда, шунингдек, бундай оилаларга намунали оилаларни бириктиришда иштирок этиш; оилалар ўртасида ҳар ҳафтанинг шанба куни — “Аҳил оила” кунида намунали оилалар тажрибасини оилаларга сингдириш бўйича тадбирларни ташкил этиш; Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари билан биргаликда “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантириш ва фуқаролар йиғинлари (фуқаролар йиғини вакилларининг йиғилишлари) қарорлари асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига тақдим этиш; маҳаллада ноқонуний никоҳ асосида яшаётган оилаларни аниқлаш, уларнинг рўйхатини шакллантириш, эр-хотин, қайнона ва қайнота билан манзилли якка тартибда суҳбатлар олиб бориш, қонуний никоҳнинг афзалликларини тушунтириш, никоҳни қонунийлаштиришга ёрдам бериш; оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чораларни кўриш, оилавий ҳаёт масъулияти, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш; оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини оширишда тиббиёт ходимлари имкониятларидан самарали фойдаланиш; балоғатга етаётган ва турмуш қуриш арафасида турган ёшлар рўйхатини шакллантириш; ФҲДЁ органлари билан йигит-қизларни “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази” ўқувларига жалб этишда ҳамкорлик қилиш. 5.2. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик соҳасида: хотин-қизларга улар учун яратилаётган янги иш ўринлари, вакансия ва захира (квота) иш ўринлари, хотин-қизларга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, кооперативлар, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилиш тартиблари ҳақида ахборот бериш; хотин-қизларга уларни тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка йўналтириш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкилий ишларда кўмаклашиш; хотин-қизларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, кооперативларга, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этишга масъул идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; меҳнат ярмаркалари, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган тадбирларга хотин-қизларни жалб этиш; ушбу масалалар бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан доимий равишда ҳамкорлик қилиш ҳамда ахборот алмашиш. 5.3. “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш соҳасида: “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш; хотин-қизларга уларнинг қизиқишларига мос келадиган касб-ҳунар таълими ҳақида тушунтиришлар бериш; ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истаги бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш; масъул идораларга хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш, тадбиркорликка ўқитиш, кредит олишларида кўмаклашиш бўйича чора- тадбирларни белгилаш ва амалга оширишда кўмаклашиш; хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишда ҳудудий “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни маҳалла даражасида туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда мувофиқлаштириш. 5.4. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш соҳасида: секторлар ишчи гуруҳлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари билан биргаликда муаммоларни уйма-уй юриш орқали ўрганиш; хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан, “Аёллар маслаҳат кенгаши”га ва “Аёллар дафтари” ахборот тизимига киритилган хотин- қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш; хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини анкета- сўровномаларга киритиш; хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш чораларини кўриш, улар ўртасида миллий маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш; нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ва низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб бориш, оила аъзолари ва қариндош-уруғлар ўртасидаги оилавий муносабатларни яхшилашга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этиш; эрта никоҳ ва эрта ҳомиладорлик, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кутилмаган ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқлар орасидаги интергенетик интервални сақлаш бўйича хотин-қизлар, ота-оналар ўртасида тушунтиришлар бериш; хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш; чет элга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ва у ердан қайтиб келган хотин- қизларга, шу жумладан, одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун кўмак бериш; хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, бундай ҳолатлар аниқланганда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш; оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда, аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш ҳамда тегишли идоралар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва улар билан доимий равишда ахборот алмашиш. 6. Хотин-қизлар фаоли ўз зиммасига қонун ҳужжатлари билан юкланган бошқа вазифа ва функцияларни ҳам бажаради. Хотин-қизлар фаоли зиммасига мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган вазифа ва функцияларни юклаш, шу жумладан, уни ўз вазифалари ва функциялари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди. Download 325,43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling