Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича низом


Download 1 Mb.
bet2/7
Sana12.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1262536
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Низом лойиҳаси якуний.

2-босқич: маҳаллаларнинг терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 1-10 май кунлари ҳудудлардаги маҳаллалар ўртасида сектор мусобақалари ўтказилади.
3-босқич: секторларда ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман, шаҳар босқичи жорий йилнинг 15-25 май кунлари ўтказилади. Сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари туман (шаҳар) мусобақасида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади.
4-босқич: туман (шаҳар)ларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалар ўртасида жорий йилнинг 1-10 июнь кунлари ҳудудий босқич мусобақалари ўтказилади.
5-босқич: ҳудудларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари ўртасида жорий йилнинг 15-25 июнь кунлари республика (финал) босқич мусобақалари ўтказилади.
Волейбол, стритбол, стол тенниси, воркаут, енгил атлетика спорт турлари бўйича ҳудудий босқич мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари (1, 2, 3-ўринлар) республика (финал) босқичида иштирок этадилар.
3. Мусобақаларнинг республика (финал) босқичларида фақат мазкур мусобақаларнинг қуйи босқичларида (тўрт босқичли – маҳаллалардаги кўчалараро ёшлар ўртасида саралаш мусобақаси, секторлар ҳудудларидаги маҳаллалараро, туман (шаҳар) босқичи, вилоят босқичи) ғолиб ва совриндор бўлган терма жамоалар республика (финал) босқич мусобақаларида иштирок этади.
Бунда, ушбу талабларга риоя қилмаган жамоалар (якка спортчилар)нинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.
4. Спорт таълим муасасаларида спорт билан мунтазам шуғулланаётган юқори кўрсатгичга эга бўлган спорт унвони ва разрядли (1-спорт разряди, спорт усталигига номзод, спорт устаси ва халқаро тоифадаги спорт устаси ҳамда профессионал) спортчиларнинг иштирок этиши таъқиқланади.
5. Мусобақа иштирокчилари маҳаллада камида 2 йил доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Иштирокчиларнинг бир маҳаллада истиқомат қилиб бошқа маҳалла номидан иштирок этишларига йўл қўйилмайди.
Мусобақаларни ўтказишда спорт турлари ва иштирокчилар сони
(ёш тоифалари бўйича)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling