Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича
низом
I. Умумий қоидалар
Мазкур Низом спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика (7-10 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида “Қувноқ стартлар” шаклида ўтказилади), шахмат-шашка, стол тенниси, стритбол, workout (устувор) турлари бўйича мусобақаларнинг (бундан буён матнда мусобақа деб юритилади) мақсади ва асосий вазифалари, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва бошқариш, уларни ўтказишга раҳбарлик қилиш, уни молиялаштириш, шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартибини белгилайди.
II. Спорт мусобақаларининг мақсад ва вазифалари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ҳамда 2022 йил
28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, 2021 йил
5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол
ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш.
2. Аҳолининг 7-30 ёшгача бўлган қатлами вакилларини оммавий тарзда спорт билан мутазам шуғулланишлари учун механизм яратиш.
3. Ҳудудларда мусобақалар ўтказиш орқали айниқса, қишлоқ жойларда ёшлар ва уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш маҳалла, сектор, туман (шаҳар) терма жамоалари таркибларини шакллантириш.
4. Ёшлар ва уюшмаган ёшлар орасида иқтидорли, кучли ва туғма истеъдоди бор ёшларни селекция қилиш орқали спорт мактабларига жалб этишдан иборат.
III. Спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби
1. Мусобақалар спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика (7-10 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида “Қувноқ стартлар”), шахмат-шашка, стол тенниси, стритбол ва workout турлари бўйича ташкил этилади.
2. Спорт мусобақалари 5 босқичда ўтказилади.
1-босқич: жорий йилнинг 10-25 апрель кунлари маҳаллалардаги кўчалараро ёшлар ўртасида саралаш мусобақалари ўтказилади
ва маҳалланинг спорт турлари бўйича терма жамоалари шакллантирилади
ва кейинги босқичда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |