Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича низом


Стритбол: иштирокчилар сони 5 нафар эркак, 5 нафар аёл. Стол тенниси


Download 1 Mb.
bet4/7
Sana12.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1262536
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Низом лойиҳаси якуний.

Стритбол: иштирокчилар сони 5 нафар эркак, 5 нафар аёл.
Стол тенниси: иштирокчилар сони 2 нафар эркак, 2 нафар аёл.
Воркаут: иштирокчилар сони 4 нафар эркак.
Шахмат: иштирокчилар сони 1 нафар ўсмирлар, 1 нафар қиз бола.
Шашка: иштирокчилар сони 1 нафар ўсмирлар, 1 нафар қиз бола.
5. Мусобақалар спорт турлари бўйича халқаро федерация (уюшма)ларнинг амалдаги мусобақа қоидаларига асосан ўтказилади
ва ҳакамлар-ҳайъати томонидан баҳоланади.
Мусобақаларни ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати таркиби маҳалла
ва туман миқёсида туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари, ҳудудий босқичида эса ҳудудий Спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан томонидан, Республика (финал) босқичида Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Мусобақаларни ўтказиш тартиби
Футбол
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати Раиси кубоги доирасида ўтказилади. Футбол бўйича мусобақалар 16-30 ёшлилар ўртасида ташкил этилади.
Мини-футбол
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати Раиси кубоги доирасида ўтказилади. Футбол бўйича мусобақалар 16-30 ёшлилар ўртасида ташкил этилади.
Ёшлар ишлари агентлиги ва Спортни ривожлантириш бошқармалари томонидан 11-15 ёшлар ўртасида 3 босқичда (маҳалла – сектор – туман) ўтказилади.
Мусобақалар Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган мини-футбол ўйини қоидаларига асосан ўтказилади.
Мусобақада ҳар бир жамоадан 8 нафар иштирокчи, 1 нафар мураббий ҳамда 1 нафар жамоа раҳбари иштирок этади. Ўйин вақтида захира ўриндиғида 3 нафар футболчи, 1 нафар мураббий ва 1 нафар жамоа раҳбарига рухсат берилади.
Волейбол
Мусобақалар Ўзбекистон Волейбол федерациясининг амалдаги қоидалари асосида олимпия дастури (плей офф) шаклида ўтказилади.
Мусобақалар 3 партиядан иборат бўлиб, 2 та ютуқгача ўйналади.
Мусобақаларнинг финал босқичида ҳудудий мусобақаларда ғолиб
ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари “А” лига, “В” лига ва “С” лига йўналишида ўтказилади.
Бунда, 1-ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари “А” лигада, 2-ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари “В” лигада ва 3-ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари “С” лигада иштирок этадилар. Лига ғолиблари ўзаро куч синашади ва ғолиблар аниқланади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling